Бу ҳақида хабарни чоршанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати ўз сайтида жойлаштирди.
«Роберту Азаведу котибият (ЖСТ) вакиллари Ўзбекистонга бу жараёнда зарур ёрдам кўрсатиши ва қўллаб-қувватлаши, жумладан, 2019 йил Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириши бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги мажлисини муваффақиятли ўтказишда ёрдам беришини ишонтириб айтди», - дейилади хабарда.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Азаведу Ўзбекистон 15 йил ичида биринчи марта ЖСТга аъзо-мамлакатлар тақдим этиш учун расмий ҳужжатлар тайёрлаганини алоҳида қайд этди.