loader
Foto

АҚШ-Туркия: С-400 деактивацияси эвазига эркин савдо?

«С-400, бу муаммо ҳал этилиши ва муносабатлар ривожланиши мумкин», - деди Грэм ташқи ишлар вазирига. «Улар ютқизиқсиз бўлиши мумкин. Агар С-400 фаоллаштирилса, муносабатлар тескари томонга ўзгаради».

«Менинг Туркия бўйича нуқтаи назарим қуйидагича: келинг, С-400 ҳақида ўтириб гаплашайлик, Туркия иқтисодиётини ўзгартириб юбориши, АҚШ иқтисодиётига ёрдам бериши, бизга қалинроқ иқтисодий муносабатлар бериши мумкин бўлган эркин савдо ҳақида музокаралар бошлайлик», - деди Грэм АҚШ ОАВда.

«С-400 – бу 4 миллиард долларлик харид. Уларни F-35 дастуридан чиқариб ташлашга тўғри келди, бу эса 10 миллиард доллар йўқотишдир. Агар натижада бу маҳсулот юзага келадиган эркин савдо ҳақида музокаралар бўлса, бу Туркия иқтисодиётини тубдан ўзгартириб юборган бўларди. Мен «совуқ бош»лар устунлик қилишини сўрайман».

Эслатиб ўтамизки, Туркия С-400 қисмларини шу ойнинг бошида сотиб ола бошлади. Трамп шу пайтгача Туркияга нисбатан юмшоқ позицияга амал қилиб, пайшанба куни айни пайтда санкциялар жорий қилишни кўзда тутмаслигини айтди.

Бироқ Вашингтон Туркияни F-35 қирувчи самолети яратиш бўйича дастурдан чиқариб ташлаб, бу турк муофаа пудратчилари учун миллирдлаб доллар йўқотилиши эканлигини билдирди.

Трампнинг бу масалага нисбатан ҳаддан ташқари «юмшоқ» муносабатидан АҚШ да кўпчилик кузатувчилар норози бўлиб, улар CAATSA (“Америка рақибларига санкциялар воситасида қаршилик қилиш”) санкциялар комплекси моҳиятан, Трампнинг Россияга нисбатан юмшоқлигига қараб қабул қилинганини эслатди.

Шу билан бирга, бир қатор экспертлар санкциялар барибир муқаррар деб ҳисоблашади. C-400 масаласи Туркия ҳукумати учун уларнинг Америкадан мустақиллик рамзи бўлди, ва шунинг учун, эҳтимол, улар С-400 фойдаланмаслик эвазига Вашингтоннинг ўта фойдали таклифларини ҳам рад этади.