1966 йил Time журналида чоп этилган бир мақола жуда шуҳрат топган бўлиб, унда «Худо ўлди» деб ёзилганди. Тадқиқотчилар Коинотнинг Худо томонидан яратилгани ҳақида доктрина эскириб колганлигинини кўрсатгандилар.
Худди шу йили астроном Карл Саган ердан ташқари ҳаёт мавжудлигининг иккита муҳим мезони – тўғри юлдуз мавжудлиги ва ундан тўғри масофада бўлиши лозим бўлган ҳаёт учун яроқли сайёра мавжудлиги ҳақида маълум қилди. Олим бундай мезонларга септиллионга яқин (бирнинг ортида 21 та нол) сайёра жавоб беришини ҳисоблаб чиқди.
Саган тадқиқоти ердан ташқари цивилизациялар қидириб топиш бўйича бир қатор йирик ва қимматли хусусий ва давлат лойиҳаларига туртки бўлди. Олимлар радиоскоплар кенг тармоғи ёрдамида кодланган маълумотни эслатадиган ва тасодифи бўлмаган сигналлар қидириш ниятида коинотни тинглаганлар. Бироқ бу ҳаракатлар бесамар бўлиб чиқди. 1993 йил Конгресс ердан ташқари цивилизациялар излаш дастурини молиялаштиришдан маҳрум қилди. Гарчи қидирувлар хусусий маблағларлар ҳисобига давом этган бўлсада, ҳозиргача натижа бермади.
Охирги йилларда олимлар Саганнинг фикрлари хато эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Улар ҳаёт учун анча кўпроқ омиллар зарур эканлигини аниқладилар. Иккита кўрсаткич дастлаб 10 тага, кейин 20 ва ҳатто 50 га етказилди. Яшаш учун яроқли сайёралар сони мос равишда – бир неча минтгагача қисқарди ва нолга етмагунча қисқаришда давом этди. Олимлар бизнинг сайёрамиз ҳам яшаш учун яроқли эмас ва эҳтимоллар назариясига кўра бу ерда одамлар бўлмаслиги лозим деган хулосага келдилар.
Айни пайтда бошқа сайёраларда хам ердан ташқари ҳаёт мавжудлигининг 200 та глобал мезонлар ҳақида маълум бўлиб, потенциал ҳаёт мавжуд деб саналган сайёра уларнинг ҳар бирига истисносиз жавоб бериши лозим – акс ҳолда бу тизим парчаланиб кетади. Масалан, Ер яқинида ўзининг тортиш кучи билан бизни метеоритлардан ҳимоя қиладиган Юпитер каби йирик сайёра бўлмаганида бу метеоритлар бизнинг сайёрамизга минг мартадан кўпроқ тушган бўларди.
Муаллиф таъкидлаганидек, сайёрадаги ҳаётнинг мавжудлиги учун зарур бўлган аниқ созлаш, коинотнинг ўзи учун зарур бўлган аниқ созлаш билан тақкослаганда ҳеч нарса эмас. Мисол учун, бугунги кунда астрофизиклар тўрт асосий ўзаро таъсирлар — гравитация, электромагнит, шунингдек, кучли ва заиф ядро узаро алоқалар қийматлари "катта портлаш" дан кейин сониянинг миллиондан бир қисмидан кам вақтда содир бўлганини билишади. Ҳеч бўлмаса битта қийматни ўзгартиринг ва коинот мавжуд бўлмайди. Мисол учун, агар кучли ядровий ўзаро алоқалар ва электромагнит ўзаро алоқалар ўртасидаги муносабатлар ҳеч бўлмаганда 1 / 100 000 000 000 000 да ҳеч бўлмаганда аҳамиятсиз улушга ўзгарган бўлса, осмонда ҳеч қандай юлдуз пайдо бўлмайди. Осмон каби. Оҳ-воҳ уришингиз мумкин.
“Энди эса бу биттаю-битта кўрсаткични барча мавжуд шартларга кўпайтиринг ва коинотнинг мавжудлик имконияти астрономик прогрессияда кичраяди. Шунда «шунчаки содир бўлди» ғояси соғлом фикрга зид келади. Тангани 10 квинтиллион марта отган ва ҳар сафар танганинг орқа томони тушган бўлиб чикади. Шундай бўлиши мумкинми?
«Катта портлаш» атамасини яратган астроном Фред Хойл айтганки, бу маълумотлар унинг атеистик дунёқарашларига жиддий таъсир қилган. Кейинроқ у қуйидаги сўзларни ёзган: «Ушбу фактларни ақл-идрок асосида талқин қилиш, суперинтеллектнинг физика, кимё ва биология билан шунчаки ўйнашини кўрсатади. Ушбу фактларга асосланган ҳисоб-китоб рақамлари шунчалик ажойибки, бундай хулоса мен учун шубҳасиздир».
Назариётчи-физик Пол Дэвиснинг айтишича, «оқилона режанинг далиллари ажойиб», Оксфордлик профессор Джон Леннокс (John Lennox) эса: «Биз коинотимиз ҳақида қанчалик кўп билиб олсак, Яратувчи мавжудлиги ҳақида тахмин мавжудлигимиз сабабларининг ишонарли асоси сифатида намоён бўлади».
Коинот барча замонларнинг энг ажойиб мўъжизаси ҳисобланади. Бу Бу мўъжизаларнинг мўъжизаси, муқаррар равишда, юлдузларнинг барча қудрати билан, коинотнинг ўзи ташқари, нимадир – ёки Кимдир – мавжудлигини кўрсатади”.
Абу Муслим таржимаси