loader
Foto

Аллоҳ тун ва кунни абадий қилиб қўйиши мумкин – астрономик таҳлил

Бу ҳақида кўп асрлар олдин Қуръони каримда зикр қилинган:

«Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азизу ўта билгувчи зотнинг тақдир қилганидир. Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз. На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар» (Йасин сураси, 38-40).

Илоҳий оятларда Қуёшнинг ўз орбитаси бўйлаб ҳаракатланиши, Ойнинг катталашуви ва кичрайиши, кун ва туннинг алмашинуви, Қуёш, Ой ва Ернинг ҳаракати, жумладан, орбита бўйлаб ва ўз ўқи атрофида ҳаракати ҳақида сўзланади.

Осмон жисмларининг айланиши ҳақида айтиб ўтилганидан кейин Қуръони каримда Аллоҳ таолонинг буюк қудрати ҳақида сўз боради:

«Сен уларга: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик келтира олур? Эшитмайсизларми?!» деб айт. Сен уларга: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кундузни қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга ором оладиганингиз кечани келтира олади?! Кўрмайсизларми?!» деб айт.» (Қасас сураси, 71-72)

Шарқшунослар кун ва тун абадий давом этиши мумкин эмас, дея таъкидлаган ҳолда келирилган Қуръон сураларини танқид қилган. Бироқ бунга бошқа суралар жавоб бериб, Қуёш тизимида улкан ўзгаришлар рўй бериши мумкинлигини кўрсатади. Бу ўзгаришлар замонавий фан томонидан тегишли тарзда тасдиқланган:

«Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса. Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса. …» (Таквир сураси, 1-2)

Олимларнинг ҳисоб-китоб қилишича, Қуёш ҳар сонияда 3,86х1033 энергия чиқарар экан. Бу секундига 4,7 миллион тонна демакдир. Қуёшнинг умумий умр узунлиги ўннинг ўн даражадаги йилларига тенг. Қуёш эволюцияси башоратлари шуни кўрсатадики, маълум вақт (10 нинг 9 даражадаги) ўтгач у «қизил гигант» босқичига етади.

Ўз энергиясини йўқотар экан, у Ойга яқинлаша бошлайди, Аллоҳ айтганидак: «Ва қуёш билан ой жамланса. Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар» (Қиёмат сураси, 9-10).

Фан ва техника энциклопедиясига кўра, барча ядро энергияси манбалари тугаб битгач, Қуёш ҳаётийлик даврининг сўнгги босқичига етади ва «оқ карлик» - кичик радиусли юлдузга айланади (унинг радиуси ҳозирги даража билан таққослаганда юз баравар кичраяди), шундан кейин эса «қора карлик»ка айланиб қолади.

Шундай қилиб, олимлар абадий тун вақти келишига шубҳа билдирмайдилар.

Эҳтимол, олимларнинг қуёш тақдири ҳақида нима деб ўйлаши, уларнинг ҳақ ёканлиги ёки янглишганлиги бизни хавотирга ҳам солмайди, лекин улар қуёшнинг сўниши ва «қора карлик»ка айланиши мумкин деб гумон қилиши Қуръоннинг қуйидаги оятига ҳамоҳанг янграйди: «Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса. Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса. …» (Таквир сураси, 1-2); демак, Аллоҳ шундай қилиб қўйиши мумкинки, тун қиёматгача давом этади.

Бошқа бир сурада айтиладики:

«Сен уларга: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизга ёруғлик келтира олур? Эшитмайсизларми?!» деб айт» (Қасас сураси, 71)

Айрим одамлар сиғинадиган нарсалар ҳеч нарсадан воқиф эмасдир. Ёлғиз Аллоҳ – Яратгувчи нимани ният қилса, албатта бажаради:

«Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмгунча бўлур» (Қамар сураси, 50).

Аллоҳ қандай қилиб кунни Қиёмат кунигача узайтиради?

Нувос ибн Самъон розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади (Муслим ва Аҳмад ривоятлари):

Сизларни ўйлаб (Дажжол эмас) бошқа нарса мени ҳавотирга солаяпти. Агар у (яъни Дажжол) мен орангизда эканимда чиқса, ўзим сизларнинг қаршингизда туриб, ҳужжат келтирувчи бўламан. Агар менинг йўқлигимда чиқса, унда хар ким ўзига ўзи ҳужжат келтирувчи бўлади. Барча мусулмон устида Аллоҳ халифадир!..

Дажжол Шом билан Ироқ оралиғидаги бир жойдан чиқади. Ўнгу сўлга фасод тарқатишга киришади. Эй Аллоҳнинг бандалари, собитқадам бўлингиз!

-Ё Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам! У ер юзида қанча вақт туради,- сўрадик биз.

-Қирқ кун,- дедилар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам,- Бир куни йилдек, яна бир куни ойдек, яна бир куни жумъа (ҳафта)дек бўлади. қолган кунлари одатдаги кунларингиз кабидир.

-Ё Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам! ўша йилдек бўладиган кунда бир кунлик намоз бизга кифоями?

-Йўқ Унинг ўз миқдорини белгилайсиз (яъни, бу вақтни ҳудди оддий 24 соатлик кунлардаги каби намоз вақтлари билан белгилайсиз)...

Аниқки, йил, ой ва ҳафта давом этадиган кун ҳақидаги сўзлар Қуёш тизими бошидан кечириши лозим бўлган ларзага келтиришлардан огоҳлантиради.

Қандай қилиб кун йилга тенг бўлиши мумкин? Бизга маълумки, Ер ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа қараб айланади. Айланиш вақтида унинг бир қисми қуёшга қарайди, бошқа қисми эса қоронғуда қолади.

Юқорида баён қилинганлардан ишонч ҳосил қилишимиз мумкинки, Қуёш ва бошқа юлдузлар вақти келиб ўз энергияси ва гравитациясини йўқотади, Қуръонда айтилганидек (Таквир сураси, 1-2), вақт ўтиши билан «сочилади».

Фараз қилайлик, бир юлдуз ўз энергия манбасидан фойдаланиб бўлиб, гравитацияси ва нур сочишини йўқотади, ўз жойидан силжийди ва бизнинг галактикамизга кириб келади. Унинг гравитация майдони Қуёшнинг гравитация майдонига мос келади ва у қуёшнинг рўпарасида ўз ўрнида айлана бошлайди. Албатта, у қуёш каби ёрқин нур сочмайди, лекин ернинг қуёшга тескари томонида туннинг барҳам топиши учун етарли даражада ёруғ бўлади.

Шундай қилиб, Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) айтиб ўтган нарса ҳақиқатда рўй беради, яъни кун бир йил, бир ой ва бир кун давом этадиган кун келади, чунки: «У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас» (Нажм сураси, 3-4)

Қутблардаги фарз намозлар

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир йилга тенг бўлган кун ҳақида гапирганда кун ва тун ярми йилдан давом этадиган Шимолий ва Жанубий Қутбларда намоз вақтини қандай ҳисоблаб чиқиш кераклигини аниқ кўрсатган.

Суннатда қутбда истиқомат қиладиган мусулмонлар 24 соат ичида беш марта намоз ўқишлари лозимлиги аниқ кўрсатилган.

Намоз вақтини улар иш, дам олиш ва уйқу вақтига мувофиқ белгилашлари мумкин.

«У зот Ўз раҳмати ила сизларга кеча ва кундузни ором олишингиз ва ўз фазлидан талаб қилишингиз учун пайдо қилди. Шоядки шукр келтирсангиз.» (Қасас сураси, 73)

Бироқ Қуёш тизимида ўзгаришлар рўй берган ҳолатда намоз вақтини иш ва дам олиш жадвалига мувофиқ ўзгартирши мумкин.

Аhmad Wahaj Siddiqui

Абу Муслим таржимаси