loader
Foto

Қуръон ўргимчаклар ҳақида: Ожизлик ва бераҳимлик намунаси

Бу оятда Аллоҳ ўргимчак инини энг заиф деб атади. “Авҳан” сўзи араб тилидан таржима қилинса, “нимжон” маъносини беради. Агар бир ўргимчаклар ҳаётига чуқурроқ назар ташлайдиган бўлсак, нимжонлик уларнинг нафақат ини ёки бемажоллигида, балки руҳий ва жисмоний ҳаётларида ҳам мужассам эканига гувоҳ бўламиз.

Олимлар томонидан сўнгги асрларда ўтказилган тадқиқотлари ўргимчаклар ҳаётидаги ғалати ҳолатларни аниқлади. Масалан...

Жинсий каннибализм

Жинсий каннибализм нима дегани?

Бу шундай ҳолатки, жинсий алоқадан сўнг, аёл ўргимчак эркак ўргимчакни еб қўяди. Бу ўргимчаклар орасидаги жуда кўп турларида тарқалган. Бу ҳолат 45 минг турдаги ўргимчакда кузатилган. Аёл ўргимчаклар нима сабабдан эркак ўргимчакларни еб қўйиши ҳали маълум эмас. Аммо аёл ўргимчакларни қуввати соғлом уруғ қўйишга етмаслигидан эркак ўргимчакни еб қўяди, деган тахмин бор, холос.

Испаниянинг Аридной (қуритилган) тадқиқот станциясида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жуда кўп турдаги ўргимчаклар эркак ўргимчакларни ўлдиришар экан. Эркак ўргимчак қандай мавқега эга бўлмасин, у қанчалар катта бўлмасин, ҳатто жинсий алоқа қилиш нияти бўлмаса ҳам барибир ўлдиришар экан. Айрим турлари, масалан, қора ўргимчакнинг эркаги жинсий алоқадан сўнг, дарҳол ўлиб қолар экан. Бу уларнинг организмларини қанчалар нимжон эканлигини кўрсатади. Шу тариқа улар аёл ўргимчакларни таомига айланишар экан. Аёл ўргимчаклар одатда эркак ўргимчаклардан узоқ умр кўришади. Эркак ўргимчаклар бир неча ой, аёл ўргимчаклар эса бир неча йил яшашар экан.

Кичик ҳажмдаги айрим ўргимчаклар каннибализм оқибатлари нимага олиб келишини ички ҳиссиётларидан сезиб, жинсий алоқадан сўнг, аёл ўргимчакларнинг юздан тортиб, минглаб тухумлари билан ёлғиз қолдиради. Бундай ўргимчаклар турига Бразилиянинг саёҳатчи ўргимчаклари киради.

Чехиянинг Масарикс университети тадқиқотчилари Ленка Сентеска ва Стано Пекар 2013 йилда “Қора бева” деган турдаги ўргимчакларнинг хатти-ҳаракати ҳақида ўзларининг тадқиқотларини чоп этишди. Унда ёзилишича, жинсий алоқадан сўнг, фақат аёллари эркак ўргимчакни эмас, аксинча, эркак ўргимчаклар аёлларини ейишар экан. Энг сўнгги ҳолат кўпроқ кузатилган экан.

Ўргимчаклар ҳаёти

Кўп турдаги ўргимчакларни дунёга янги келган ўргимчаклари озиқланишга фақат оналарига таянишади. Овқатланишга озуқа етишмай қолганида она ўргимчак кичик ўргимчакларни ҳали очилишига улгурмай, қолган тухумлари билан озиқлантиришга мажбур бўлади. Шунда ҳар бир ўргимчак ҳали дунёга келмаган ўз укаси ёки синглисини еб, қийин ҳолатни бошидан ўтказади. Агар очилмай қолган тухумлар ҳам тугаб, яқин атрофда бошқа ҳашоратлар бўлмаса, нимжонликлари ва очлик азобидан қутилиш учун бир-бирларини ея бошлашади. Болалари каби нимжон бўлиб қолган оналари ҳам бир кун яшаш учун қотил болаларига қўшилиб, ўз болаларини ея бошлайди.

Қуръони каримда Аллоҳдан ўзгадан паноҳ тилаганларга нафақат ўргимчак тури ёки ини мисол келтириб кўрсатилгани, балки бу жониворларнинг бутун ҳаёти, оиласи, алоқаси, болалари билан муомаласи, ака-ука, опа-сингиллар ўртасидаги алоқа – буларнинг барчаси имконсизлик, ишончсизлик, ожиз ва нимжонлик, шу билан бирга, бераҳимлик ва шафқатсизликдан бошқа нарса эмаслигини очиб берган.