loader
Foto

Россияда Путин ҳокимлигининг илдизлари

"Унинг Хитой президенти Си Цзинпин билан қалин алоқалари шаклланган (...). У Россиянинг Яқин Шарқдаги, айниқса, Суриядаги ҳарбий иштирокини кучайтирди. Украинанинг Қрим минтақасини босиб олди, Донбассдаги айирмачи гуруҳларга ҳомийлик қилиши Украинанинг парчаланиши ва заифлашувини кафолатлайди. Ва – кутилмаган қувонч-ки – уни ёмон кўрадиган Хиллари Клинтон ўрнига АҚШ президенти лавозимига унинг Путинга нисбатан эҳтироми самимий бўлиб кўринган Доналд Трамп ўтирди", - деб ёзади муаллиф.

"Буларнинг барчасини тушуниб олиш осон масала эмас. Россияни кузатиб борадиган айрим кўп нарсадан хабардор кузатувчилар яқинда дунёдаги ҳудуди энг катта мамлакатнинг ҳолати ва характери, хусусан, президент Путин ҳокимлигининг асл даражаси кўриб чиқиладиган китобларини чоп этганлигини муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин", - қайд қилади Ллойд қуйидаги китобларни таҳлил қилишга ўтар экан: "Россия" Дмитрий Тренин (Russia, Dmitri Trenin, Polity нашриёти), "Россия кланга оид капитализми" Андерс Аслунд (Russia's Crony Capitalism, Anders Aslund, изд-во Yale), "Мир Путина" Анджелы Стент (Putin's World, Angela Stent, Twelve нашриёти),  "Россия борасида хавотирлар" Марк Смит (The Russia Anxiety, Mark Smith, Allen Lane нашриёти).

Ллойднинг таъкидлашича, Дмитрий Тренин "бугунги кунда Россияга сиёсий-тарихий синопсис берди. Китобда мамлакатнинг оммавий қамоққа олишлар ва қатллар воситасида, то Сталин даврида бу икки тушунча бирлашмагунга қадар, партия манфаатларини мамлакат манфаатларидан юқори қўйган илк коммунист етакчилари шафқатсизлиги ёритиб берилади. Тренин бу қўрқинчли кишининг қўлидан қатағонларнинг "даҳшатли" йўқотишларини келтириб ўтади: 640 мингдан 883 минггача қатл этилганлар ва ГУЛАГ лагерларига ҳукм қилинган ва кўпчилиги шу ерда ҳалок бўлиб кетган 18-20 млн киши. У Путин Россиясини "пул марказий ташкил қилувчи тамойил" бўлган "ўзини давлат сифатида намойиш этадиган режим" сифатида кўради. Бироқ у шунингдек, Путин "замонавий Россияда фақат шахсий бойлик орттириш эмас, одамлар ҳақида қайғуришни таҳсинга лойиқ хизматлари деб ҳисоблаш мумкин бўлган кам сонли одамлар қаторига киритиш мумкин" деб ҳисоблайди.

"Андерс Аслунд бундай ҳеч нарса йўқ, - таъкидланади мақолада. - (...) Унинг ёзишича, Путин "авторитар клептократия" яратган (...). Аслунднинг ҳисоблашича, Путин унинг ҳисобига бойидиган учта доира марказида жойлашган: унинг КГБ даги дўстлари, йирик давлат компанияларини бошқарувчи дўстлари, хусусий бизнесдаги дўстлари – ва албатта, унинг ўзи (...). Аслунднинг таъкидлашича, унинг фикрига кўра Россия билан ҳаддан ташқари юмшоқ бўлган Ғарб Путиннинг атрофидагилар Нью-Йорк ва Лондондаги молия марказлари орқали пулларни ювиш имкониятига барҳам бериши лозим. Лекин шунга қарамай, кушилиш керак, чунки бизнинг олдимизда – ўқимишлилик даражаси юқори, безовталик аломатлари намойиш этадиган, ҳаддан ташқари замонавий, ҳаддан ташқари кўп нарсадан хабардор ва, эҳтимол, путинизмга бардош беришни давом эттириш учун ҳаддан ташқари фуқаролик фаоллиги намойиш этадиган ахолига эга бўлган мамлакатдир".

"Анджела Стент бунга ишончи комил эмас. Унинг асосий далиллари моҳияти - (...) Путин ва путинизм у қанча истаса, шунча давом этиши мумкин. Унинг Россияси "ғарб мамлакатларининг у ердаги даъволари унинг асосий манфаатлрига таҳдид солади деб таъкидлаб, қўшни ҳудудларда ўз манфаатларини жорий қила бошлайди", шу билан бир пайтда "чет элда, имкон бўлган жойларда, америка ташқи сиёсатидаги тартибсизликдан фойдаланиб, ўз таъсирини кучайтира бошлади", - дейилади мақолада.

"У, шунингдек, ғарбнинг 1990-йилларда Россия Европанинг бир қисмига айланишни хоҳлайди деб ўйлаганда жуда содда бўлганлигига ишонади. СССРнинг сўнгги президенти Михаил Горбачев ва Россиянинг биринчи президенти Ельцин буни таъкидлаган - аммо бу нимага олиб келганини кўринг: Совет Иттифоқи парчаланиб кетди ва Россия ҳам парчаланиш ёқасига келиб қолди. Путин дастлаб бу риторикани қабул қилди, аммо кейинчалик "Россия эксклюзивлиги, Россиянинг Евроосиёда ўзига хослиги, Европада ва Осиёда кенг жойни эгаллаши, Москва барча сиёсий эътиқодлар ҳукуматлари билан шуғулланадиган янги кўп қутбли дунё маркази эканлиги ҳақида ғоя" ни ривожлантиришга ўтди", - таъкидланади мақолада.

"(...) Путиннинг янги дўсти Си Цзинпин Ерни камар ва йўллардан ташкил топган тасма билан қоплашни умид қилиб, Марказий Осиёда Россия манфаатларига зид ҳаракат қилмоқда. Бу икки кучли миллатчилик режимининг ҳамкорлигидир. Ҳар иккиси ҳам Ғарбдан ўтмишдаги камситишлардан (ҳақиқий ёки муболаға қилинган) шикоят қилишади, лекин иккаласи ҳам зиддиятли мақсадларга эга. (...) Стентнинг ёзишича, Си "Россияни кучайиб бораётган давлат билан ҳамкорликни таклиф қилади ва икки мамлакатнинг муқобил иқтисодий тартибни яратиш истагини кучайтиради", деб ёзади. Путиннинг ҳозирги кайфияти Ғарбга нисбатан нафратланиш, жирканишдир. Унинг яқинда берган FT га интервюсида аниқ кўриниб турганидек, у Ғарбнинг гоморро-сифат ҳолатга тушиб қолганига ишонади".

"Нима қилиш керак? Аслунд сингари Стент ҳам босиқликни қўллаб-қувватлайди; Россияни яккалатиб қўйиш - жавоб эмас. Шу билан бирга, АҚШнинг аввалги президентлари қўллашга уринган Москва билан муносабатларни "қайта бошлаш" рад этилиши керак. Аввало, Путин Россия эмаслигини ёдда тутинг: Россия фуқаролари собиқ раҳбарларининг хоҳиш-истакларига автоматик равишда рози бўлишдан узоқлашиш эҳтимоли кўпроқ. Бироқ, Путин ҳозирги пайтда хўжайин бўлиб турибди", - деб ёзади Ллойд.

"Турли нарсаларга асосий эътибор қаратар экан, Тренин, Аслунд ва Стент Россиянинг ҳозирги авторитар ҳолати унинг деспотик ўтмишида эканлиги борасида якдил фикр билдирадилар. Марк Смит, Оксфордлик замонавий Европа тарихчиси рози эмас, - дейилади мақолада. - Унинг фикрига кўра, Россия борасида "хавотир" – бу ғарбга хос ҳодиса, у русларнинг ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиши шарт эмас. Масалан, коммунизм барҳам топганидан кейин НАТО ҳамон мавжудлигининг ягона сабаби шундаки, "у Россияга нисбатан хавотирни қўллаб-қувватлаш воситаси ҳисобланади", чунки Ғарб, Россияни "мутлақо янги келажак"га қабул қилишни рад этиб, унинг сақланиб қолишига эҳтиёж сезган".

"Смитнинг ёзишича, ғарб сиёсатчилари "демократия фойдасига ахлоқий одоб-ахлоқ асосларига нисбатан лирик" бўлган ҳолда иккиюзламачилик ҳукм сурмоқда. Нима учун? Чунки улар оддий россияликларнинг тақдири ҳақида қайғурмайди, кўпинча озчилик овоз билан сайланади ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишнинг кўплаб мисолларини таклиф қилади. Бошқа томондан, у "ҳатто Сталин даврида ҳам совет ҳаётига тотал сиёсий қараш муболаға бўлган" деб ёзади, чунки "сиёсат ва мафкура кўпинча одамлар ўйлайдиган охирги нарса эди". Ушбу мисолларда, деспотизм ва оммавий қирғинлар танланган сиёсатчиларнинг кўплаб инсоний хатоларига мос келадиган тарзда лойқаланади, Сталиннинг кенг кўламли терроризм тарғиботи ҳақида кўпчилик одамлар кўп ўйламаган", дейди Ллойд.

"Ўқувчиларга эслатиб ўтиш ўринли бўлардики, Россияда крепостнойлик бекор қилиниши 1961 йилда рўй берган, американинг қора танли қуллари эса тўлиқ озодликни 1865 йилгача кутишга мажбур бўлган – лекин улар учун ҳам, булар учун ҳам азиятлар шу билан тугамаган. Шуни таъкидлаш керакки, Британия қирғинлар рухсат этилган ва ҳаттоки қўллаб-қувватланган улкан империяни бошқарган; мухтасар қилиб айтганда, Ғарбда ғайриинсонийлик муҳташамлик билан бирлаштирилган миллий ўтмиш бор", - деб ёзади нашр муаллифи. - (...) Ҳа, сўнгги бир неча ўн йилликларда Ғарбнинг Россияга бўлган муносабати эҳтиёткор, баъзан ёмонликни равон кўрадиган ва баъзан жуда душманлик руҳида бўган. Бироқ, Россия жамияти, оммавий ахборот воситалари ва сиёсатининг 2000-йиллар бошидан бери Путин очиқдан-очиқ нафратланадиган Либерал моделлардан воз кечиши, асосан, унинг ва ҳамфикрларининг эришишдир".

"Шу билан бир вақтда, Россия ўтмишига нисбатан жуда катта бўлган қолган эркинлик ва имкониятлар кўпроқ ҳимояланган фуқаролик жамияти учун асос бўлишидан умид - бу ўн минглаб, ҳатто миллионлаб русларнинг, худди Ғарбдаги кўпчилик каби, умумий интилишидир".

Манба: Financial Times

Абу Муслим таржимаси