loader
Foto

Трамп, уйғурлар, аҳмадийлар ва ислом умматининг ҳолати

Шу билан бирга, ушбу учрашув биз учун яна бир қизиқ жиҳатга эга эди - аввалги мақолада айтиб ўтилган Хитой буддистлари ва фалунгунлардан ташқари, хусусан, Покистон аҳмадийлари (кадиянийлар) вакиллари ҳам бор эди. Улардан бири Трампга ватанида ўз жамоатига зулм қилгани ҳақида шикоят қилиш имкониятини қўлдан бой бермади.

Ахмадий устамонлик билан «аҳмадийлар мусулмон жамоати» мавжуд бўлган АҚШда ўзини мусулмон деб хотиржам атай олишини, лекин аҳмадийлар 1974 йилда расман мусулмон эмас деб тан олинган Покистонда бундай ҳуқуқдан маҳрум эканлиги ҳолатидан фойдаланди.

Бироқ АҚШ ва Покистон – турли негизларга асосланадиган мамлакатлар.

США – либерал дунёвий республика, унда дин қонун билан давлатдан ажратилган, бунда насронийлик илдизлари, насронийлик омилининг сиёсат ва жамиятда кучли эканлиги кузатилади. Ислом омили ҳатто норасмий даражада ҳам насронийликдан ортда қолади. Шу сабабли давлат диний ҳакам ролини ўйнамайдиган мамлакатда ҳар ким ўзини ҳар қандай аташи мумкинлигига ҳайрон қолмаслик керак: мормонлар, догматик насронийликка ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлар – насронийлар деб, «ислом миллатлари» ёки аҳмадийлар каби турли синкретик секталар – мусулмонлар деб.

Покистон расман Ислом Республикаси ҳисобланади, у Катта Ҳиндистонни икки мамлакатга ажратишда айнан мусулмонлар давлати сифатида ташкил қилинган. Бунда аҳолиси қарийб 200 миллион кишидан иборат бўлган мамлакатнинг мусулмонлар жамияти таркиби хилма-хил бўлиб, нафақат турли, балки баъзида қаттиқ рақобат қиладиган, шартли равишда суннийлар деб аталадиган мактаблар, ҳаракатлар ва жамоатларни, балки шиалар мактаблари ва секталарини, жумладан, ахборийларни ўз ичга олади. Буларнинг кейингиси, Покистон аҳолисида озчиликни ташкил қиладиган шиалар кланлари мамлакат сиёсатига номутаносиб таъсирини ҳисобга оладиган бўлсак, доимо муаммо бўлиб келган. Бироқ, аҳмадийлар билан анъанавий суннийларда ҳам, шиаларда ҳам ҳар доим аниқлик бўлган – Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам сўнгги пайғамбардир. Бироқ Муҳаммад Ғулом Аҳмадни янги Пайғамбар деб ҳисоблайдиган бу ҳаракатнинг издошларини шиалар ҳам, мусулмон деб ҳисобламайди. Шу билан бирга, бундай аҳмадийлар Покистонда мавжуд бўлиши мумкин, аммо улардан ўзларини мусулмон деб атамаслик талаб қилинади. Ва улар ўз нуқтаи назарларидан воз кечмаган ҳолда, давлат лавозимларини эгаллай олмайдилар.

Айтганча, бу фақат Шарқда бугун мавжуд бўлиши мумкин, деб ўйламаслик керак - Буюк Британия ғарбидаги энг қадимги демократлардан бирида монархлар Англикан черковини расман бошқараётганини ва бош вазир фақат унинг вакили бўлиши мумкинлигини ва масалан, католик, яҳудий, мусулмон ёки ўша аҳмадий унинг ўрнини эгаллай олмаслигини эсланг. Яна бир мисол, Трамп ва унинг тарафдорлари юрагига жуда яқин бўлган Исроилдир, Покистон эса унинг модели томонидан яратилган (биринчи яҳудийларни қувғинлардан ҳимоя қилиш учун, иккинчиси эса мусулмонларни қувғинлардан ҳимоя қилиш учун). Мисол учун, у ерда фақат ортодоксал яҳудийлик тарафдорлари расмий мақомга эга, прогрессив яҳудийлик деб аталмиш оқим вакиллари эса бундай ҳуқуқларга эга эмас.

Бироқ, уйғур суннийлар ва Покистон аҳмадийларини Оқ уйига биргаликда таклиф қилиш - бу барча озчиликларни ҳимоя қилиш изчил сиёсатининг бир ифодаси эмас (ахир у ерга Саудия Арабистони ёки Баҳрайнлик шиалар чакирилмади, Исроиллик прогрессив яҳудийларни эсга олмасак ҳам бўлаверади), балки изчил геосиёсатнинг намойиш этилишидир. Айнан куч-қудратга тўлиб бораётган Хитой Американинг асосий стратегик рақибига айланмокда, занг босган ракеталари билан мақтанаётган, самолётлари ҳавода парчаланиб, сув ости кемалари ёниб кетаётган Россия эмас. Покистон эса сўнгги йилларда Вашингтон билан иттифоқ тузишни афзал кўрган ҳолда, у билан иттифоқ тузиш учун аниқ ҳаракат қилди. Шунинг учун, агар диний озчиликларнинг таъқиб этилиши учун унга худди Хитойга каби даъво қилинадиган бўлса, бунда уйғурлар ёки аҳмадийлар учун самимий хайрихоҳлик ёки инсон ҳуқуқларини изчил ҳимоя қилиш аломатларини излаш керак эмас, улар АҚШнинг прагматик манфаатларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида фойдаланилади.

Бу ҳолатлар уйғурларни Хан коммунистларининг геноцид сиёсатидан ҳимоя қилишда ҳафсаласи пир бўлиш учун тушунилмаслиги керак. Уйғурлар муаммоси реал ва жуда кескиндир, агар унга фақат АҚШ ва Ғарб ўз манфаатларига асосланиб эътибор қаратаётган бўлса, бу уларнинг қўллаб-қувватланиши Пекинга қарам бўлган мусулмон давлатлар бу масалада сукут сақлайдиган шароитда қабул қилинмаслиги керак дегани эмас. Шунчаки ислом дунёси бирлик ва геосиёсий ўзини ўзи таъминлашдан маҳрум бўлган, тарқоқ мусулмон халқлар ва мамлакатлар эса мусулмон бўлмаган куч марказлари ўртасида маневр қилшга мажбур бўлган бир вазиятда, бундай муаммоларнинг ҳар бири танганинг иккинчи томонига эгалиги салбий ва бундай иттифоқчилик учун тўлаш керак нархи борлигини тушуниш керак.

АҚШ диктатурасига қарши туришда Хитой билан иттифоқни афзал кўрган мусулмон мамлакатлар учун танганинг иккинчи томони диндош уйғурларнинг ҳалокатли муаммолари борасида шармандаларча сукут сақлашдир. Ўз навбатида, дунёнинг куч марказлари қаторида АҚШдан бошқа ҳеч кимга ёрдам сўраб мурожаат қилиш имкони бўлмаган уйғур фаоллари амалда Покистондаги Ислом Республикасини йўқ қилишга интилаётган аҳмадийлар билан битта қайиқда сузишларига тўғри келди.

Мусулмон мамлакатларида ҳақиқий Исломий бирдамлик ва унга асосланган ташқи сиёсат ва ривожланиш стратегияси йўқлигининг аянчли оқибатлари мана шудир.

Абу Муслим таржимаси