Тадқиқот Mastercard томонидан HalalTrip мусулмон сайёҳлик портали билан биргаликда амалга оширилди. Экспертлар шунингдек, келажакда мусулмон туризми қандай ривожланишини таҳлил қилдилар.
Маълум бўлишича, 2025 йилга келиб 18 дан 36 гача ёшдаги мусулмонлар дунё бўйлаб саёҳатларга йилига 100 миллиард доллар сарфлаши кутилмоқда. Бу 2016 йил қайд этилган кўрсаткичдан икки баравар каттадир.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда саёҳатчи мусулмонлар учун асосий йўналишлар Малайзия ва Индонезия ҳисобланади. Шунингдек, Япония, Таиланд ва Австралия ҳам оммавий саналади.