Якуний декларацияда кенгаш маълум қилдики, фуқаро авиацияси бўйича музокаралар тўхтатилади ва Анқаранинг ЕИ аъзоси бўлган Кипр ҳудуди яқинида «давом эттирилаётган янги ноқонуний бурғилаш фаолияти» туфайли «ЕИ ва Туркия ўртасида олий даражадаги учрашувларни … ўтказмасликка рози».
Қарор Анқара бурғилаш ишларини кенгайтириш учун учта кема жўнатгандан кейин минтақада кескинлик кучайиши оқибатида қабул қилинди. Кипрлик юнонлар кемалар экипажларини ҳибсга олишга ордер бердилар.
Туркияга Европа Иттифоқига киришдан олдин бериладиган молиявий ёрдам келгуси йил қисқартирилади. Европа Иттифоқи, шунингдек, инфратузилмага инвестицияларини қўллаб-қувватлайдиган Европа инвестиция банкига Туркиянинг кредит дастурларини қайта кўриб чиқишни маслаҳат берди.
Истанбулда жойлашган Иқтисодий ва ташқи сиёсат Марказини бошқарадиган собиқ турк дипломати Синан Улген, санкциялар Туркия-Eвропа Иттифоқи муносабатларининг иқтисодий ҳажмига таъсир қилмайди, деб ҳисоблайди.
"Бироқ, эскалациянинг янада кучайиши томон жуда аниқ йўл катта хавотир уйғотади. Бу қийинчилик Европа Иттифоқининг стратегик нотўғри ҳисоб-китобларига урғу беради", - деди у.
Улгеннинг фикрига кўра, Европа Иттифоқи Туркия билан оқилона ҳамкорлик сиёсатини топишга ҳаракат қилмоқда.
"Бунинг ўрнига, у (EИ) санкциялар ёки молиявий ёрдамни қисқартириш каби жазоларга таянишга киришди. Идеал ҳолда, Европа Иттифоқи Туркиянинг хатти-ҳаракатларига катта таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ижобий кун тартибини яратиши керак", - дея қўшимча қилди у.
Минтақадаги тижорат рейсларини тартибга солувчи ЕИ Кенг қамровли ҳаво транспорти шартномаси бўйича фуқаро авиацияси бўйича музокаралар янги санкцияларга мувофиқ тўхтатилди.
"Авиация шартномаси бўйича музокараларни тўхтатиш ҳаво транспортини янада эркинлаштириш кечиктирилишини англатади", - деди Улген.
Бундай эркинлаштириш, - дея қўшимча қилди у, - турк истеъмолчилари учун фойдали бўлади.
«Turkish Airlines га таъсир у қадар яққол эмас. Бу ЕИда бозор улушини эгаллаб олиш қанчалик муваффақиятли бўлишига боғлиқ бўлган бўларди», - деди Улген.
Анқара бу баёнотга зудлик билан жавоб бериб, Кипр яқинидаги фаолиятини давом эттиришини ва тўртинчи кемани минтақага "имкон қадар тезроқ" юборишини таъкидлади.
Кенгаш декларациясида, Туркиянинг кейинги жазоси учун қўшимча "мақсадли чора-тадбирлар" кўриб чиқилаётганлигини таъкидлайди.
EИ санкциялари Анқара Россиянинг С-400 ракетага қарши мудофаа тизимини харид қилганлиги учун АҚШнинг санкциялари билан мос келади.
Брюсселдаги Европа энергетика сиёсати ва геосиёсат бўйича мутахассис Мадалина Сису Викари Европа Иттифоқининг санкциялари Брюссел ва Анқара ўртасидаги сиёсий бўлинишнинг сезиларли иқтисодий таъсиридан ва кенгайишидан қочиш учун нозик созланган деб ҳисоблайди.
«Улар сиёсий хабар жўнатиш ва бунда Туркия иқтисодиётига зиён етказмаслик учун махсус ташкил қилинган», - деди Викари.
Ҳаво транспорти ҳақида битимга келадиган бўлсак, Викари айтдики, унинг фикрига кўра, бу Истанбул аэропортидан парвозларга таъсир этмайди.
«Ҳаво транспорти шартномаси 2010 йилдан буён муҳокама қилинмоқда ва у фуқаролик чекловларини олиб ташлаш ҳамда ЕИ ва Туркия ўртасидаги рейсларни амалга оширишга қаратилган. ЕИ ушбу шартномани бекор қилишга қарор қилди, лекин ҳар икки томон учун ҳам муҳим бўлган ЕИ-Туркия божхона шартномаси бўйича музокараларни эмас», - деди у.
Викари сўзларига кўра, ҳаво транспорти шартномасининг тўхтатилиши Туркиядаги хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга қаратилган восита эмас, балки рамзий сиёсий қадамдир.
Бироқ, Викари, сиёсий воқеаларга қараб, ЕИ бурғулаш билан шуғулланадиганларга мақсадли чоралар кўриши мумкинлигини кутмоқда.
Қўшимча қилиш керакки, турклар нуқтаи назаридан ЕИ санкциялари айниқса кишини ранжитадиган, чунки кипрлик турклар 2004 йил Бирлашган Кипр Республикаси яратишни назарда тутадиган Аннан режаси учун кўпчилик овоз билан референдумда овоз берганди. Бу БМТ ташаббуси эди ва турклар ҳатто ҳудудни ўз назорати остида камайтиришга ва юнон қочқинларини қайтаришга рози бўлишди. Режа оролнинг юнон қисми рози эмаслиги туфайли муваффақиятсизликка учради, аммо бугунги кунда айнан Кипр бўйича музокараларида келишмовчиликлар учун айнан Туркияни жазолашга тайёрлар.