loader
Foto

Парламент «уч талоқ»ни қаттиқ жиноят деб эълон қилди

«Уч талоқ» ҳақида билль 84 овозга қарши 99 овоз билан маъқулланди ва эндиликда мусулмонлар никоҳини юқорида айтилган сўзлар билан бекор қилиш жиноий жазоланадиган бўлди. Қоидабузарлар 3 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди уч талоқнинг қонунчилик асосида тақиқланиши борасида шодлигини маълум қилди, хабар беради Al Jazeera.

«Узоқ ўтмишдан қолган ва ўрта асрларга оид амалиёт ва ниҳоят тарихнинг ахлат қуитисидан ўрин олди!» - деди Моди исломда никоҳни бекор қилиш турларидан бири ҳақида.

Мухолифат партиясидан Ҳиндистон парламенти аъзоси бўлган мусулмон Асадуддин Увайсий ҳукмрон Бхаратия Джаната партияси мусулмонларни нишон қилиб олган ва ҳинд жамиятини ислоҳ килишдан бош тортмоқда деди.