loader
Foto

Ҳинд қиморбози хотинини покерга ютқазиб қўйди ва уни зўрлашга қўйиб берди

Хабар қилинишича, ҳинд дўсти Арун ва қариндоши Анилни тез-тез таклиф киларди, улар биргаликда спиртли ичимликлар ичар ва покер ўйнар эди. Кунлардан бир кун унинг пули тугаб қолди ва у ўз хотинини ўйинга тикди. У ютқазиб қўйди ва дўстларига хотинини зўрлашга қўйиб берди.

Зўрланган аёл уйидан қариндошлариникига кетиб қолди. Эри унинг ортидан бориб, кечирим сўради ва хато қилганини тан олди, шундан кейин хотини қайтишга қарор қилди ва у билан машинага ўтирди. Бироқ эри уйга қайтмасдан хотинини дўстларининг олдига олиб келди ва уни яна зўрлашга берди.

Жабрланувчи полицияга мурожаат қилди, лекин қонун ҳимоячилари унинг аризасини қабул қилмади. Фақат у судга мурожаат қилгандан кейингина жиноий иш очилди.