loader
Foto

Муҳаммад Салоҳ фото учун бурнини синдириб олган болакайнинг олдига чиқди

Нима бўлганини кўргач, Салоҳ дарҳол машинани тўхтатиб, болакайлардан хабар олиш учун чиқди. Албатта, Муҳаммад Салоҳ болалар расмга тушди, бундан ташқари, дастхати туширилган футболка ҳам совға қилди. Болаларнинг ўгай отаси ижтимоий тармоқлар орқали футболчига миннатдорчилик билдирди.

«Луис ўзини нокаут қилганидан кейин болаларимнинг аҳволи қандайлигидан хабар олиш мақсадида қайтганинг учун раҳмат, Мо Салах.

У сени шунчалик яхши кўрадики, сен уни қучоқлашинг билан оғриқни ҳам эсидан чиқарди. Айтмоқчи, унинг бурни оғримай қўйди».