Степанов Иосиф Сталиннинг буйруғи билан амалга оширилган қатағонлар ҳақида ариза билан Россия Бош прокуратураси ва тергов қўмитасига (СКР) мурожаат қилди. У "Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа анти-совет элементларни репрессия қилиш бўйича учун операция тўғрисида" НКВД нинг 1937 йил 30 июлдаги 00447-сон буйруғини ҳавола қилиб келтиради. Ҳужжатда аниқ рақамлар берилган: 82,7 минг кишини отиб ташлаш ва 193,4 минг кишини лагерларга юбориш. Буйруқни қабул қилиш тўғрисидаги қарор сиёсий бюро аъзолари ва КПСС Марказий қўмитаси котиби Иосиф Сталин томонидан имзоланди.
Шундай қилиб, Степанов аризасида кўрсатишича, Сталинни "оммавий қотилликлар, яъни православ руҳонийлар ва бошқа фуқаролар геноциди ташкилотчиси" деб эъон қилиш керак. Жаноб Степановнинг қариндошлари – 20 га яқин киши, асосан, руҳонийлар ҳам қатағон қилинган.
Бош прокуратура нима учундир аризани Иваново вилоятига жўнатди, лекин у ерда собиқ ҳамкасб Сталин ҳаракатларида «жиноят аломатларидан далолат берадиган муайян маълумотлар» хабар қилмаганлиги сабабли аризани қабул қилиш рад этилди. Степанов бу жавоб устидан шикоят берди. Унинг таъкидлашича, Европа мнсон ҳуқуқлари судигача боришга тайёр, бунда унинг мақсади жиноят иши эмас, балки расмий ҳуқуқий баҳо ҳисобланади.
"Гумонланувчининг ўлими муносабати билан жиноят иши қўзғатилиши мумкин эмас - СКР буни рад этади. Аммо бундан олдин прокуратура Сталиннинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга мажбурдир, - дейди Степанов. - Ҳозир ҳуқуқий баҳо йўқ, шунинг учун Сталиннинг шахсига сиғиниши сақланиб қолади, унга ёдгорликлар қўйилади. Россияда Сталинга қўйилган юздан зиёд ёдгорликлар бор, менга Новосибирск шаҳар мэриясида бундай ёдгорлик нима учун ўрнатилганлигини тушунтириб беришда шундай дейишди".
Эслатиб ўтамиз, Иосиф Сталинга ва бир қатор совет раҳбарларига қарши жиноий иш 2009 йил Украина СБ ГСУ томонидан 1932-1933 йилларда оммавий очлик ҳолати бўйича қўзғатилган. Судьялар терговчиларнинг айбланувчилар бу жиноятни содир этгани ҳақидаги хулосасини тасдиқлади ва уларнинг ўлими муносабати билан жиноят ишини тўхтатди. "Мен Украинада бўлгани каби Сталиннинг жиноятини тасдиқлашни хоҳлайман", - дейди Степанов.