Шу кунлар Маккада бўлиб турган собиқ қўшиқчи у билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида маълум қилди. «Буларнинг барчаси – пул, муваффақият, обрў-эътибор – мени бахтли қила олмади. Мен бахт изладим, мен жуда ғамгин ва ёлғиз эдим. Мен бу ер юзасида нима учун яшаётганлигимни тушуна олмасдим, – ҳикоя қилади Мелани, деб иқтибос келтиради ArabNews сайти. – Ва мен бу саволларга жавоб қидира бошладим».
2008 йил, мусулмон дугонасининг олдига меҳмонга келганда Жоржиад тасодифан унинг шом намози ўқиётганлигининг гувоҳи бўлди. Сирли бир кучга бўйсуниб, Мелани дугонасининг ёнига турди ва у билан бирга сажда қила бошлади.
Худди шу йили қўшиқчи исломни қабул қилди ва саҳнадан бутунлай ғойиб бўлди. Жоржиад турмуш тарзини буткул ўзгартирди ва ҳижобга кирди. Бу йил ёзда собик қўшиқчи 2,5 млн мусулмон диндорлари билан бирга Саудия Арабистонига ҳаж сафари юштирди.