Уйда бўлиб турадиган жанжалларнинг биридан кейин ўқитувчи аёлнинг турмуш ўртоғи унинг телефонини текшириб кўришга қарор қилади. Ва хотининг ўйнаши билан дон олишиб юрган ёзувларини топади, аммо буни хотинига билдирмайди.
Эртаси тунда, соат тахминан 01:00 да у мактаб томон йўл олади. Уни мактаб қўриқчиси қарши олади. Эркак қўриқчига хотин билан унинг муносабатларидан хабар топганлигини айтади. Гаплашиб турган пайт эркак кутилмаганда қўриқчининг башарасига қаттиқ зарба туширади, бундан қўриқчи ерга йиқилади ва ҳушини йўқотади. Хотинининг жазманига таъзир бериш учун эркак унинг жинсий аъзосини кесиб ташлайди.
Ҳозирги пайтда айбланувчи қўлган олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тана жароҳати етказиш) бўйича айблов қўйилмоқда.