Хитой концлагерида бир йилдан ортиқ вақтини ўтказган мусулмон аёллардан бири француз телевидениесига номаълум гиёҳванд моддали бир нечта уколлар ҳақида гапириб берди.
"Биз эшикдаги кичик туйнукдан қўлимизни чиқаришимиз керак эди, – ҳикоя қилади 54 ёшли Гулбаҳор Жалилова, дея иқтибос келтиради IslamNews сайти New York Post газетасига ҳавола қилган ҳолда. – Кўп ўтмай, биз бу уколлардан кейин ҳайз йўқолганлигини англадик".
Жалилованинг сўзларига кўра, у билан бир хонада 50 дан ортиқ аёл бор эди ва уларнинг ҳаммасига ўша укол қилинган.
Шинжондаги лагернинг собиқ маҳбусаларидан бири, 30 яшар Мехригул Турсун ҳам 2017 йил уколдан кейин ўзини жуда заиф ҳис қилган ва хотирасида муаммолар пайдо бўлган, кейинчалик эса шификорлар унга дори-дармонлар ёрдамида стерилизация қилингани айтилди.