«Бу тижорат мақсадларида диний муқаддас нарсалардан фойдаланиладиган биринчи ҳолат эмас. Бу ёмон, албатта. Агар қонун нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, бу ерда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида Кодекснинг бузилиши кузатилади. Хусусан, диндорлар ҳурмат қиладиган рамзларни таҳқирлаш тақиқланган моддалар», — деди у.
Чаплиннинг фикрига кўра, ушбу ҳолатда реклама шиори Инжилнинг бевосита Худо билан боғлиқ қисмини таҳқирлайди.
«Инжилда одатий инсон сўзи эмас, Худо-Сўз кўзда тутилади. Уни товуқ билан таққослаш – динни таҳқирлашдир. Албатта, товуқ ҳам Худо яратган жонивор, лекин у асло Худо билан таққосланиши мумкин эмас», - ишончи комил руҳонийнинг.
KFC да таққослаб бўлмайдиган нарсаларни таққослашга ҳаракат қилинди, гарчи диндорларни таҳқирлайдиган ўйин ўйналаётганини билсаларда.
«Дунёда ва Россияда бизнес-элита орасида Инжилдан олинган матн, айниқса, бевосита Худо билан боғлиқ иборани тижорат мақсадида ишлатиш қанчалик қабиҳ эканлигини тушунмайдиган даражада саводсиз одамлар йўқ», - қайд қилди РПЧ вакили.
Шу сабабли, унинг фикрига кўра, то вазият тузатилмагунга қадар американинг KFC тамаддихоналари тармоғига бойкот эълон қилиш керак.
«Барча православларга айтаман: у ерга асло қадам қўйманг. Бундай муассасалар остонасини хатлаб ўтган киши Исо Масиҳ душманларига ва динни таҳқирловчиларга хизмат қилади», - қатъий фикр билдирди руҳоний.
То KFС хўжайинлари узр сўраб, православиеда эъзоз қилинадиган муқаддас нарсалар бошқа таҳқирланмаслиги ваъда берилмагунга қадар бойкот сақланиб қолиши керак.
«Муқаддас Матнни беҳурмат қилиш ва таҳқирлаш асосида пул ишлаб топадиганларга бир чақа ҳам берилмасин», - хулоса қилади руҳоний.
2015 йил Новосибирск православ фаоллари Александр Невский номидаги ибодатхона раҳбари Александр Новопашин бошчилиги остида Тимофей Кулябиннинг «Тангейзер» операсига қарши чиққандилар, чунки уни диндорлар туйғуларини таҳқирлайдиган деб топишган. Улар операни репертуардан олиб ташлашни талаб қилган. «Тангейзер» билан боғлиқ низо туфайли Новосибирск опера ва балет театри директори Борис Мездрич ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига тайинланган Владимир Кехман операни репертуардан чиқариб ташлаган.