Илтебир Трамп маъмурияти учун устувор саналган Хитой йўналишидаги АҚШ сиёсати учун жавоб беради. Хусусан, у савдо, қуролли кучлар ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилади.
Элнигор Илтебир – Гарвард Кеннеди мактаби олими ва машҳур уйғур интеллектуали ва журналистининг қизидир. Илтебирнинг оиласи келиб чиқиши Пекин минтақанинг туб аҳолиси бўлган уйғурларга қарши маданий геноцид сиёсати юритаётган Шинжон минтақасидан.