Тадқиқот Ноттингем Трент университети билан ҳамкорликда Ноттингем университети шафелигида ўтказилди. «Дин, ёшлар ва сексуаллик: динлараро тадқиқот» номи остидаги лойиҳа 250 000 фунт стерлинг миқдорида молиялаштирилди. Маблағлар Ижтимоий тадқиқотлар бўйича Кенгаш ва Санъат ва гуманитар фанлар соҳасидаги тадқиқотлар бўйича Кенгаш томонидан тақдим этилди.
Тадқиқот давомида экспертлар ёшлар орасида икки йил ўтказиб, уларнинг динга ва сексуалликка, қадриятларга муносабатини, дин ва секс билан боғлиқ тажрибасини ўрганди. Тадқиқот доирасида буддизм, насронийлик, ислом, иудаизм ва сикхизм каби турли динлар вакиллари бўлган 700 га яқин ёшлар орасида сўров ўтказилди. Сўровда иштирок этганларнинг ярмидан ортиғи (65,1%) у ёки бу динга жалб қилинганди, ярмидан сал ортиғи (56,7%) ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта жамоавий диний маросимларда иштирок этарди. Бундан ташқари, тадқиқотда аралаш (икки дин вакили бўлган) оилалар ҳам иштирок этди.
Олимлар сексуаллик ва диннинг ахлоқий талаблари ўртасида муроса топиш лозим бўлган ҳолларда ёшларнинг нималарни ҳис қилишини, шунингдек, замонавий британ жамиятида ўта сексуаллашган маданиятнинг дин томонидан қораланиши борасида ёшлар ҳис қиладиган хавотирни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрдилар.
Др. Эндрю Кэм-Тук Йип ва бошқалар, Ноттингем университети Ижтимоий сиёсат ва социология мактабидан Сара-Джейн Пейдж ва бошқалар, шунингдек, Ноттингем Трент университети қошидаги Ижтимоий фанлар мактабидан др. Майкл Кинан тадқиқот қатнашчиларидан онлайн-анкета тўлдиришни сўрадилар. Уларнинг айримларидан индивидуал интервью олинди, шунингдек, бир ҳафта давомида видео-кундаликлар ёзиб борилди. Ёшлардан уларнинг жинсий ва диний қадриятлари, уларга бўлган муносабати, шунингдек, шахсий тажрибаси ва ўзи ҳақида гапириб бериш сўралди. Бундан ташқари, уларнинг оилавий ҳаётини, кутилаётган ижтимоий ва маданий натижаларни, диний жамоатлардаги иштирокини ўрганар экан, тадқиқотчилар шунингдек, британ жамиятида ёшларнинг ҳаётга муносабатини, уларнинг диний қарашлари нуқтаи назаридан ўзининг гендер мансублигини қандай тушуниши ва ҳаётга татбиқ этишини аниқладилар.
Др. Йипнинг айтишича: «Уларнинг диний ва маданий туйғулари ҳар хил эканлигига қарамай, 18 дан 25 гача бўлган бугунги ёшларнинг кўпчилиги дин ва эътиқод, ёшлар суб-маданияти, масс-медиа ва ижтимоий тармоқлар каби турли омиллар асосида шакллантириладиган ўз йўлларидан бормоқда. Бу омиллар ёшларда уларнинг диний эътиқоди билан йўғрилган маълум бир жинсий ахлоқ шаклланишига таъсир этади. Уларнинг аксарияти дин етакчилари умуман жинсийлик ва айниқса, ёшларнинг жинсийлиги ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигига ишонишади. Бошқалар эса динни ижтимоий назорат механизми сифатида қабул қилишади, бу эса ёшлар билан алоқа етишмаслигида гендер ва жинсий хатти-ҳаракатларни ҳаддан ташқари тартибга солади».
Тадқиқот шуни кўрсатадики, фақат ҳар учинчи ёш йигит никоҳдан олдин целибатни ҳимоя қилиш кераклигига ишонч ҳосил қилади. Сўралганларнинг учдан икки қисми гетеросексуализм ва гомосексуализмни бир-бирига тенг атамалар деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, ноанъанавий жинсий йўналишдаги ёшлар, айниқса, диний жамоалари ичида кундалик ҳаётида психологик ва ижтимоий қийинчиликларга дуч келадиган нарсаларни яширмайдилар.
Др. Йип давом эттиради: «Бизнинг мақсадимиз ёшларнинг диний фикрларини ҳужжатлаштириш ва эълон қилишдан иборат. Биз улар қандай қилиб ўз сексуаллиги ва дин-эътиқодини идрок қилишини аниқлашни истадик. Бизга бундай идрок қилишни шакллантирадиган омиллар қандай эканлиги, ўзининг жинсийлиги, динийлиги, ёшлар ва гендер мансублигини амалга ошириш учун улар ишлаб чиқадиган стратегияларни аниқлаш қизиқ эди. Биз ишонамизки, тадқиқот натижалари дин ва сексуаллик ифодалайдиган ушбу муаммоли соҳадаги мунозараларга сезиларли ҳисса қўшади. Умид қиламизки, тадқиқот нафақат ёшларнинг ўзига ёрдам беради, балки дин етакчилари, профессионаллар ва ёшлар билан секуляр контекстда ишлайдиган амалиётчилар учун ҳам фойда келтиради».
Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти сексуаллиф ифодасига йўл қўйиш мумкинлигини кўзда тутади, бироқ фикрлар қарама-қарши келади: кимдир иккала тарафнинг розилиги билан ёшлар ўз сексуаллигини хоҳлаганича ифодалаши мумкинлигига ишонади, бошқалар эса фақат никоҳда ёки қалин алоқалардагина жинсий эҳтиёжлар амалга оширилиши мумкин деб ҳисоблайди. Фикрлар қарама-қаршилигига қарамай, сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги моногам муносабатларни қўллаб-қувватлаши яққол кўриниб туради (83.2%).
Жинсийлик ва дин талабларининг тўқнашуви муаммосига келадиган бўлсак, ёшлар тажрибаси турлича бўлиб чиқди. Айримлар ички кескинлик ва писхологик низоларни ҳис қилади. Бошқалар дин ва сексуаллик ўртасида муроса топиш воситасида ҳар қандай низони бартараф қилишга қодир бўлиб чиқади. Шунингдек, иккала тушунчани яраштириш усулини топган қатнашчилар ҳам бўлди.
Абу Муслим таржимаси