Ахир бизнинг исломий жамиятда бўйдоқ эркаклар сони жуда кўп. Наҳотки улар соллаллоҳу алайҳи васаллам соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига риоя қилишни истамайди? Маълумки, улар уйланишни истайди, лекин тўйларнинг қимматга тушиши уларга бу имконни бермаяпти. Тўйлар учун янги ва янги урф-одатлар ўйлаб топаётган кимсалар, ўзлари тушунмаган ҳолда, суннатнинг бажарилишига тўсқинлиқ қилмоқда ва жамиятда бузуқликнинг ривожланишига хизмат қилмоқда.
Ислом дабдабали тўйлар қилишни қоралайди, чунки бундай тўйларда кўплаб зиён мавжуд. Биринчидан, агар бадавлат киши дабдабали тўй қиладиган бўлса, ўртаҳол ва ночор одамлар ҳам унга тақлид қилган ҳолда қарзга ботади, умуман, қурби етмайдиган ишларни қилишга уринади ва оғир вазиятларга тушиб қолади.
Статистикага кўра, тўйдан кейинги жуда оғир қарзлар ҳам ажралишларга сабабчи бўлмоқда. Иккинчидан, агар ҳамма нарсани ўз номи билан атайдиган бўлсак, дабдабали тўй бу – исрофгарчилик ва хўжакўрсинчиликдир. 50 ва 100 минг рублга келин кўйлаклари, 500 кишини меҳмонга чақириш, энг қимматбаҳо тўйхоналар, спиртли ичимликлар, катта қисми тўйдан кейин ахлатга ташлаб юбориладиган хилма-хил таомлар ва ноз-неъматлар, машҳур қўшиқчиларнинг таклиф қилиниши. Буларнинг барчаси нима учун қилиняпти, деб ўйлайсиз? Албатта, одамлар фалончи дабдабали тўй қилди, деб гапиришлари учун …
Исрофгарчилик Қуръон ва ҳадисларда қораланади. Аллоҳ таоло айтадики: «Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир» (Исро сураси, 26–27).
Кўриб турганимиздек, Аллоҳ таоло исрофчилар шайтонларнинг биродарлари, деб атаган ҳолда исрофгарчиликни тақиқламоқда. Шу сабабли мусулмонлар Аллоҳнинг дини – Ислом қоидаларига мувофиқ яшаши лозим. Мол-мулкини спиртли ичимликлар, қимор ўйинлари ва бошқа тақиқланган нарсаларга сарфлайдиган киши Аллоҳга нисбатан ношукурлик билдирган бўлади. Бундай киши Аллоҳнинг севимли бандаси бўла олмайди.
Аллоҳ айтадики: «Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31).
Ҳақиқий мусулмонлар хислатларини санаб ўтар экан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики: «Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» (Фурқон сурааси, 67).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг нозу неъматларидан хоҳлаганча еб-ичинглар, хайру эҳсон қилинглар, кийиниб ясанинглар, лекин исрофгарчилик ва манманликка йўл қўймангизлар!»
Риё бу – одам ҳаракатларида ёки таъзим қилишда бошқа одамнинг иштирокига йўл қўядиган, яъни ҳамма нарсани одамларга ёқиш, атрофдагилар ва таниш-билишларнинг ҳурмат-эҳтиромини қозониш учунгина қилади. Риё кичик ширк деб аталган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичик ширкдан эҳтиёт бўлинг». Ундан сўрадилар: «Кичик ширк бу нима?». У жавоб берди: «Бу риёдир!».
Шундай экан, мўминлар, исрофгарчилик ва кичик ширкдан эҳтиёт бўлинг!
Жамиятни дабдабали тўйлар зиёнидан эҳтиёт қилиш учун айрим жойларда тўйлар борасида чекловлар белгиланди. Масалан, Ўзбекистон Тошкент шаҳрида тўй ва маросимларда исрофгарчиликка қарши курашга қарор килинди.
Шаҳар маъмурияти раҳбарининг фармонига кўра бу соҳада маълум бир чекловлар белгиланди. Хусусан, тўй тантаналарини соат 23:00 дан кейин давом эттириш тақиқланди. Тўй нишонланадиган кафе ва ресторанлар маъмуриятига кўрсатма берилдики, «фуқаролар тинчлиги бузилмаслиги ва пиротехника воситалари фойдаланилмаслиги лозим».
Шаҳар маъмурияти тўй ва маросимлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар борасида аниқ чекловлар белгилагани ҳақида аниқлаштирилмаган. Шу билан бир пайтда қайд этиладики, тўй кортежлари учун автомобиллар ижараси билан шуғулланадиган ташкилотларга ўз хизматлари нархини пасайтириш ҳақида кўрсатма берилди.
Бундан ташқари, шаҳар маъмуриятининг буйруқлари тўй либосларига ҳам тааллуқли бўлди. Пойтахт Хотин-қизлар кенгашига «маҳаллий дизайнерлар ҳамкорлигида келинлар учун миллий анъаналарга мос келадиган тўй либослари намуналарини ишлаб чиқиш» ҳақида кўрсатма берилди.
Тожикистонда ҳам бундан бир неча йил олдин байрам ва маросим тантаналари ташкил қилиш билан боғлиқ шунга ўхшаш чекловлар белгиланганди. Бу исрофгарчиликларга қарши кураш компанияси билан чиққан президент Имомали Раҳмоннинг ташаббуси билан қилинганди.
Ҳукумат тўй ва маросимларга таклиф қилинадиган меҳмонлар максимал сони, тўй кортежидаги автомобиллар максимал сони ва ҳатто марҳумларни хотирлаш маросимларида бериладиган таомлар максимал сони белгилаб қўйилган. Шунингдек, Қирғизистон ва Қорачой-Черкес автоном республикасида ҳам чекловлар белгиланган.
Доғистоннинг Чиркей қишлоғида домлаларнинг дабдабали тўйларга қарши олиб борган тушунтириш ишлари ўз натижасини берди. Энди ёшлар бемалол тўй қилиши мумкин, катта миқдордаги харажатларга умуман эҳтиёж қолмади.
Абу Муслим таржимаси