loader
Foto

11 яшар муслима қиз IQ даражаси бўйича Альберт Эйнштейнни ортда қолдирди

Келиб чиқиши эронлик бўлган ўқувчи қиз Тара Шарифий яқинда Оксфордда тест синови топшириб, тўплаган 162 балли билан ҳаммада зўр таассурот қолдирди. Бу натижа Шарифий 140 балл тўплаган «даҳо» даражасидан ҳам юқори қўяди.

Ёш мусулмон қиз эришган натижа тахминан 160 балл тўплаган Альберт Эйнштейннинг IQ кўрсаткичидан юқори қўяди (гарчи Эйнштейннинг ўзи ҳеч қачон бундай тест топширмагн бўлсада, бу рақам, мос равишда, айрим олимлар томонидан шубҳа остига олинган).

Шарифий топширган IQ тест унга Менс (интеллект коэффициенти юқори бўлган одамлар учун энг машҳур, қадимги ва йирик ташкилот) аъзоси бўлиш ҳуқуқини беради актриса Джина Дэвис ва америкалик ёзувчи Джойс Кэрол Оутс каби машҳур аёллар қаторини тўлдиради.

«Мен бу ерда машҳур кишилар билан танишадиган ташкилот таркибига кирганимдан жуда хурсандман. Бу ҳақида мактабдаги дўстларимга гапириб бергандим, улар бундан кучли тассурот олдилар», – қўшимча қилди у.

Таъкидлаш жоизки, Тара Шарифий – бутун дунёда шуҳрат қозонган ягона мусулмон даҳоси эмас.

Хусусан, 2017 йилнинг март ойида келиб чиқиши эронлик бўлган Яша Эсли, британиялик мусулмон, 13 ёшида Лестер университетининг энг ёш илмий ходимига айланди.

Нигериялик Сахила Ибрахим эса «дунёнинг энг аққлли 50 ўсмири» рўйхатидан ўрин олди.

Африка қатъиасининг бошқа бир вакили – эритреялик ўсмир Жамол Абраха ишлаб чиққан математик назария одамнинг телефон рақамини унинг ёши билан боғлашга имкон беради. Бу ишланма туфайли ўсмирга алоҳида эътибор қаратган Apple компанияси Жамолга ўқиш тугагандан кейин 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маош билан иш таклиф қилди.