loader
Foto

Украинада дин ишлари бўйича маҳкама ташкил қилинади

Жамиятда ҳамжиҳатлик ўрнатиш, дин ва эътиқод эркинлиги ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини таъминлаш, мамлакатнинг барча этник ва диний гуруҳларини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати самарадорлигини ошириш маҳкаманинг асосий вазифасига айланади, - деб ёзади Интерфакс-религия.

Тахмин қилинишича, янги хизмат фаолияти миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлат-черков муносабатларини уйғунлаштириш билан боғлиқ масалаларни тезкор ва сифатли ҳал қилишга имкон беради.