Исроил Ғазо секторининг бошқа ҳудудларида ХАМАСга қарши қуруқликдаги босқинчилик операцияни кенгайтиришини маълум қилди.
Жума куни кечқурун телекоммуникация компаниялари фаолиятини таъминлаш учун Фаластин анклавига 17 минг литр ёқилғи етказиб берилди. Шунингдек, Исроил Ғазо секторини юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун сув насос станцияларини ишга тушириш учун зарур бўлган минимал ёқилғи билан таъминлашга қуруқ ваъда берди.
ЖССТ аввалроқ саломатлик учун жиддий хавфлар ҳақида огоҳлантирган эди. БМТ гуманитар ёрдам етказилмаса, Ғазо сектори аҳолиси тез орада очарчиликка дучор бўлишидан хавотирда.
Исроил босқинчи кучларига кўра, Ғазо секторидаги болалар боғчалари ва мактабларидан ХАМАС жангариларининг қуроллари топилганмуш. Бу маълумот тасдиқланмаган, бунга далил йўқ. Жума куни Ғазо секторидан Исроил томон ўнлаб ракеталар учирилди.