loader
Foto

Ислом душманлари ғимирлаб қолди

Ғарб ўлкаларида ирқчилик кундан кунга ортиб бормоқда. Сайланаётган бошчилардан ҳам буни кузатиш мумкин. Радикал ўнгчи партия сайловда ғолиб бўлган яна бир ўлка Голландия бўлди.



Дунёда радикал ўнгчи партия тарафдорлари ортмоқда. Италияда Джорджа Мелони, Швецияда Йимми Окессон, Исроилда Беньямин Нетаняху каби радикал ўнгчи бошчиларнинг орасига ўтган кунларда Аргентинадаги сайловларда ғолиб бўлиб президентлик лавозимига ўтирган Хавиер Милей ҳам қўшилди.

Голландияда эса ўтган куни ўтказилган муддатидан аввалги сайловда ғолибликни Герт Вилдерс бошчилигидаги ислом душмани ва радикал озодлик партияси катта фарқ билан қўлга киритди. Партия 23,5% овоз олиб, 37 та депутатлик ўринни эгаллади. Ишчилар партияси ва яшил сўл 25 ўрин билан иккинчи ўринда қолди. Аввалги сайловга нисбатан 10 та ўринни йўқотган озодлик ва демократия учун халқ партияси 24 та депутат билан учинчи ўринда қолди.



Аъзоларининг кўпчилиги турк ва бошқа мусулмонлардан иборат Тенглар партиясининг депутатлари сони ўзгаришсиз 3 нафар билан қолди. Ўз тарафдорларига хитоб қилган Вилдерс “Ўлкани энди биз бошқарамиз” деди. Янги ҳукумат қурилиши учун 150 депутатдан камида 76 тасининг маъқуллаши лозим бўлади.

Қуръонни Голландияда тақиқлаш керак деган Вилдерс 2008 йили исломга ҳақорат қилувчи “Фитна” номли ҳужжатли фильм тайёрлади. Террорчибоши Фетулла Гуленнинг 2016 йил Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишида муваффақиятсизликка учраши борасида Голландия парламенти қаттиқ қайғурганлигини айтиб, Туркиянинг НАТОдан чиқарилиб юборилишини талаб қилган эди. Яна 2023 йилги сайловда Ражаб Тоййиб Эрдўғонга овоз берган голландиялик туркларга пўписа қилиб “Чамадонларингни йиғиштириб, Туркияга кетинглар” деди.