loader
Foto

Нима учун селфи антипатия уйғотади

"30 та талабадан иборат биринчи гуруҳ ўзи ҳақида анкета тўлдирди ва тадқиқотчиларга Instagram даги ўз профилида сўнгги 30 та «пост»ни очиб берди", - дейди нашр.

Таъкидлаш жоизки, тадқиқотчилар барча фотопортретларни икки тоифага ажратдилар: селфи, яъни ўзини мустақил равишда олган фотосуратлар ва бошқа одам томонидан олинган  портретлар.

119 талабадан иборат бўлган иккинчи гуруҳ бошқаларнинг Instagram даги профилларини баҳолади. "Талабалар фотосуратларни 13 мезон бўйича, масалан, расмдаги шахс ўзини қанчалик ишончли ҳис қилиши, унинг қанчалик кўркам эканлиги ва муваффақиятга эришганлигини баҳолаши керак эди".

"Аниқланишича, кўп селфи жойлаштирган одамлар одатда иштирокчилар томонидан антипатия йғотадиган, муваффақиятга камроқ эришган, ўзига ишончсиз ва одамови сифатида тавифланган. Селфи жисмоний қиёфага эътибор қаратганда, масалан, одам озгина эгилиб, кўзгу олдида турганида, янада салбий баҳо олган", - дейилади маколада.

"Бошқалар томонидан олинган расмларни кўпроқ жойлаштирган одамлар ўзига юқорироқ баҳо берадиган, очиқроқ, кўпроқ муваффақиятга эришган, дўстона ва ёқимли одамлар сифатида таассурот қолдирган".

"Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бошқа бир киши томонидан олинган портретлар табиий таассурот яратади, чунки уларда намойиш этилган одамлар ҳақиқий ҳаётдаги каби кўринади, шунинг учун улар камроқ "сунъий "ва янада очиқроқ кўринади", селфи эса ўзига бино қўйганлик ва нариссизм таассуротини уйғотади.

"Иккита профил бир-бирига ўхшаш мазмунга эга бўлган ҳолатларда ҳам, селфи жойлаштирган одамга бўлган муносабат салбий, бошқалар томонидан олинган фотосуратларни нашр этган одамга бўлган муносабат ижобий эди", - қайд қилади психолог Крис Бэрри.

2017 йилдаёқ Мюнхен университети психологларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатганки, биз селфи қилишни яхши кўрамиз, лекин уларга қарашни ёқтирмаймиз. Тадқиқотчилар буни "селфи парадокси" деб номлашди ва уни ўзини-ўзи кўп намойиш этадиган одамга нисбатан салбий шахсий хусусиятларни бериш билан боғлашди, деб ёзади Die Welt.

Манба: Die Welt