Бану Исроил (араб. بنو إسرائيل - Исроил ўғиллари) - Қуръонда 40 мартага яқин зикр қилинган, асосан Мусо алайҳиссаломнинг ҳаётлари ва яҳудийларнинг Мисрдан чиқиб кетиши ҳақидаги ҳикоятлар билан боғлиқ ва бошқа жамоалар билан солиштирганда, Аллоҳ таоло улар ҳақида Аллоҳ Қуръонда батафсилроқ айтади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
«Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни эсланг ва Менинг аҳдимга вафо қилинг, Мен ҳам сизнинг аҳдингизга вафо қилурман. Ва Мендангина қўрқинг». (Бақара, 40)
Исроил бу - Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли Исҳоқнинг ўғли Яъқуб, яҳудийлар эса унинг авлодларидир. Бу сўз ибронийча «исра» ("қул") ва «Иил» ("Аллоҳ") - Аллоҳнинг қули сўзларидан келиб чиққан.
Аллоҳ таоло яҳудийларни алоҳида ажратиб, уларга ўз қавмидан кўплаб пайғамбарларни юбориб, уларга подшоҳлар берди; улар, шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисорлатини қабул қилиши керак бўлган кўп қавмларнинг биринчиси эди.
Бану Исроил қавмига қанча пайғамбар юборилган?
Бану Исроил қавмининг барча элчи ва пайғамбарларининг исмлари бизгача етиб келмаган, бироқ улардан бир қанчасининг номи Қуръон ва Суннатда зикр қилинган ва уларга иймон фарздир, Аллоҳ таоло айтади:
«Айтингиз: “Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодига нозил қилинган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва набийларга Роббларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз Унга мусулмонлармиз». (Бақара, 136)
Ибн Аббос (розиаллоҳу анху) сўзларидан ривоят қилинади:
«Барча пайғамбарлар Бану Исроилдан бўлган, фақат ўнтаси: Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Шуайб, Лут, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва Муҳаммад (барчаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) бундан мустасно». («Тафсир ас-Самъани», 1/140)
Яъқуб алайҳиссалом ва у зотнинг ўғиллари тарихидан биламизки, бу оила барча бахтсизликлардан сўнг ўша пайтда Яъқубнинг (алайҳиссалом) ўғилларидан бири, биродарларидан ёмонлик кўрган, лекин Аллоҳ учун уларни кечирган Юсуф (алайҳиссалом) бошқарган Мисрга кўчиб ўтган. Оила катталашди, чунки Аллоҳ Яъқуб алайҳиссаломга янги ўғиллар берди ва болалар ўз навбатида унга неваралар келтирди. Ва уларнинг ҳаммаси Исроил ўғиллари - Бану Исроил деб атала бошлади.
Исроилнинг ўғиллари Миср ерларида яшаган. Бир неча ўн йиллар давомида улар катта халққа айланди. Юсуф алайҳиссалом бу дунёни тарк этганига анча вақт ўтганди. Одамлар пайғамбар алайҳиссалом ато этган барча фаровонлик ва мўл-кўлчиликни унутдилар. Ҳокимият фиръавнлар қўлига ўтди, улар энди мисрликларга зулм қилиб, уларни хўрлашди, лекин Исроил ўғиллари энг кўп зулм остида қолди. Мисрликлар уларга бегона ва қул сифатида паст назар билан қарашарди.
Бу халқ Миср юртларида кўпайиб кетгани учун Фиръавн Исроил ўғиллари мамлакатда ҳокимиятни қўлга олишидан хавотирлана бошлади ва чора кўришга шошилди, уларнинг кўпини қул қилиб, энг қийин ва ҳаром ишларни қилишга мажбур қилди. Улар эрталабдан кечгача ишлашлари ва доимий хўрликларга чидашлари керак эди. Тақдирига бўйсунган бахтсиз халқ ўзини азобдан қутқарувчини сабр билан кутарди.
Юсуф ва Яъқуб (алайҳиссалом) пайғамбарлар давридан бери Исроил ўғиллари келажак пайғамбар ҳақидаги хушхабарни авлоддан-авлодга етказиб келарди. Улар оламга азоб ва зулмдан қутқарувчи зотнинг келиши умидида яшадилар. Қанчалик кўп азоб-уқубатларни бошдан кечиришса, улар узоқ кутилган пайғамбарни шунчалик тез-тез эслашарди. Ва бу суҳбатлар фиръавнга етиб борди, у жуда хавотирланиб, унга руҳонийлар, мунажжимлар ва фолбинларни чақиришни буюрди, улар ўз навбатида унинг қўрқувини тасдиқлаб, юлдузлар буюк воқеаларни башорат қилишларини айтишди. Мунажжимлар фиръавнга бу халқ уни тахтдан ағдарадиган ўғил туғиши ҳақида хабар беришди. Бу башоратлар Фиръавнни шундай қўрқувга солдики, у бутун Исроил халқини йўқ қилишга қарор қилди. Фиръавннинг шафқатсиз буйруғини бажариб, аскарлар янги туғилган ўғил болаларнинг томоғини кесиб ташларди ёки чақалоқларни Нил дарёси сувига оқизарди.
Аллоҳ таоло ўша қийин пайтларни шундай тасвирлайди:
«Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Оли Фиръавндан қутқарганимизни эсланг! Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов бордир». (Бақара, 49)
Эй Исроил авлодлари, Аллоҳ сизларни қавм сифатида бутунлай йўқ қилмоқчи бўлган Фиръавндан умматларингизни қандай қутқарганини эсланг. Ахир сизни қутқарган ҳам, озод қилган ҳам Аллоҳ! Яҳудий халқи интиқлик билан кутган пайғамбар Мусо алайҳиссалом эди. Мусо алайҳиссалом Фиръавнни тавҳидга даъват қилдилар, лекин Фиръавн ўжарлик қилди ва бунинг учун оламларнинг Робби томонидан жазоланди.
Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг қўшини қандай қилиб ғарқ бўлганини ҳикоя қилади. Исроил ўғиллари Мусо (алайҳиссалом) ҳамроҳлигида аёллар ва болаларни ҳисобга олмаганда, олти юз минг жангчи билан Мисрни тарк этишди. Бундан олдин улар қибтийлардан кўп заргарлик буюмларини қарзга олиб, ўзлари билан олиб кетишган. Фиръавн улардан қаттиқ ғазабланди. У мамлакатнинг ҳар тарафидан қўшин тўплаш учун барча шаҳарларга хабарчилар юборди ва такаббурона муомала билан тўлган катта қўшин билан уларни таъқиб қилди. Мисрда куч ва ҳокимиятга эга бўлган бирорта ҳам Фиръавн қўшини билан бирга юрмаган одам қолмади.
«Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз ила уларни таъқиб этдилар. Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди» (Юнус, 90)
Аллоҳ таоло яна айтади:
«Азобимизни кўрганларида: «Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига иймон келтирдик ва Унга шерик қилган нарсаларимизга куфр келтирдик», – дедилар. Азобимизни кўрганларидаги иймонлари уларга манфаат бера олмас эди. Аллоҳнинг бандаларига жорий бўлиб келган суннати шу. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар». (Ғофир, 84-85)
Яҳудийлар
Яҳудийлар яҳуд (араб. يهود) атамаси билан аталган бўлиб, Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган Таврот (Тора) қонунларига амал қилувчиларга нисбатан қўлланилади. Ҳеч шубҳа йўқки, биринчи яҳудийлар кўплари ўлиб кетган қавм сифатида, уларнинг насаблари аралашиб кетишидан олдин Яъқуб (алайҳиссалом) пайғамбар билан қариндош бўлган. Бу келиб чиқиши нуқтаи назаридан, аммо яҳудийлик дин сифатида Мусо алайҳиссалом томонидан қонунийлаштирилган.
Яҳудийлар يهود атамасининг келиб чиқиши.
Бу атаманинг келиб чиқишини излашда илмий тадқиқотчилар бир қанча фикрларни топадилар, умуман олганда бу атама Мусо алайҳиссаломдан кейин пайдо бўлганлигини кўрсатиб, келиб чиқиш сабабларини таъкидлайдилар:
1. Абу ‘Амр ибн аль-‘Аляи айтади:
«Улар шундай номланган, чунки Тавротни ўқиётганда ҳаракат қилишган». («Тафсир аль-Бағави», 1/124)
2. Айримларнинг айтишича, атама التهوّد таххавуд (тавба) сўзидан келиб чиққан, чунки бузоққа сиғинганлигига тавба қилган. Мусо пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) издошларининг сўзларини ҳикоя қилган Аллоҳ таолонинг сўзларидан олинган:
«Биз Сенга тавба қилдик». (Аъроф, 156)
3. Уларнинг номи Яъқуб (алайҳиссалом) пайғамбарнинг тўнғич ўғли - Ёҳудо номидан келиб чиқади деган фикр бор.
Яҳудийлар Иброҳим (алайҳиссалом)ни биринчи яҳудий деб даъво қиладилар ва бу улар томонидан очиқдан-очиқ ёлғон ва туҳматдир.
Аллоҳ таоло уларга шундай мурожаат қилади:
«Эй аҳли китоблар! Нима учун Иброҳим ҳақида тортишасизлар?! Ҳолбуки, Таврот ҳам, Инжил ҳам ундан кейин нозил бўлган-ку! Ақл юритмайсизларми?!» (Оли-Имрон, 65)
Бир томондан яҳудийлар, иккинчи томондан насронийлар ўзларининг динлари Иброҳим (алайҳиссалом)дан келганлигини ва у гўёки яҳудий ёки насроний эканлигини эълон қилдилар. Аллоҳ таоло уларнинг тахминларини рад этиб, бу динларнинг ҳар иккиси ҳам Иброҳим алайҳиссалом вафотларидан кейин пайдо бўлганлигини айтди.
Аллоҳ таоло айтади: «Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Лекин ҳаниф мусулмон эди. Ва мушриклардан ҳам бўлмаган эди». (Оли-Имрон, 67)
Яҳудийларнинг тоифалари
Яҳудийлар ва Бану Исроил қавми икки тоифага бўлинади: диндорлар ва динсизлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда диндор яҳудийларни улуғлайди ва улар орасидаги динсизларни қоралайди. Қуръон Бану Исроил ёки яҳудийларни алоҳида қавм деб ҳисобламайди, улар на иймон лагерига, на куфр лагерига мансуб қавм ҳисобланган.
Аллоҳ таоло айтади: «Батаҳқиқ, Мусога китобни бердик. Бас, унинг рўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва уни Бану Исроилга ҳидоят қилиб бердик. Ва сабр қилган пайтларида улардан амримиз ила ҳидоятга бошлайдиган пешволар чиқардик. Улар оятларимизга аниқ ишонар эдилар». (Сажда, 23-24)
Бироқ, улар орасида устунлик қилувчи ҳодиса куфр ва итоатсизлик эди. Аллоҳ таоло уларни шундай таърифлайди: «Агар улар Тавротга, Инжилга ва уларга Роббларидан нозил бўлган нарсага тўлиқ амал қилганларида эди, албатта, устиларидан ҳам, оёқлари остидан ҳам еган бўлар эдилар. Ораларида мўътадил уммат ҳам бор. Уларнинг кўпларининг қилган амаллари жуда ҳам ёмон». (Моида, 66)
«Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. ... Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқлардир. (Оли Имрон, 110)
«…куфрлари сабабли Аллоҳ уларни лаънатлаган. Бас, озгинагина иймон келтирурлар». (Бақара, 88)
Ҳозирги яҳудийлар Яъқуб (алайҳиссалом) пайғамбарнинг авлодларими?
Йўқ, бугунги кунда кўпчилик яҳудийлар Яъқуб (алайҳиссалом) авлодларидан эмаслар ва бу ҳаммага маълум, бу ҳақиқатни илмий тадқиқотчилар тан олишган. Масалан, хазар яҳудийлари (ашкеназийлар) милоддан аввалги VIII асрда яҳудийликни қабул қилган ва ундан олдин мушрик бўлган ва улар, баъзи статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда яҳудийларнинг умумий сонининг қарийб 92 фоизини ташкил қилади, қолган 8 фоизини асосан кўчманчи бутпарастликдан келиб чиққан Африка, Осиё ва Ўрта ер денгизи мамлакатлари (сефард ва влахлар) аҳолиси ташкил қилади.
Тарихдан биламизки, Яман ҳукмдори Асад Абу Кариб яҳудийликни қабул қилиб, ўз халқини ҳам шундай қилишга мажбурлаган, унга қарши чиққанларни ўтда ёқишган. Унинг ўғли Зу-Нуваса ҳам худди шу гапни такрорлади. Шундай қилиб, яҳудийлик Яман ҳудудига тарқалди ва унинг аҳолиси ҳеч қандай тарзда Яъқуб (алайҳиссалом) авлодлари эмас.
Бинобарин, бугунги яҳудийлар Яъқуб (алайҳиссалом) пайғамбар авлодлари, деган гап тарих ва илмий тадқиқотчилар томонидан рад этилган ёлғон ва туҳматдир.