loader
Foto

Исроил ҳалок бўлган фаластинликларнинг тана аъзоларини ўғирламоқда – Human Rights Monitor

Euro-Med Human Rights Monitor инсон ҳуқуқлари ташкилоти Исроил ҳарбийларининг Ғазода ҳалок бўлган фаластинликларнинг органларини ўғирлаётганига нисбатан ўз хавотирини билдирди. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар берди.

Қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган Euro-Med Human Rights Monitor ходимларига кўра, Ғазода Исроил ҳарбийлари қўлига тушган жасадларнинг буйрак, жигар, юрак каби аъзолари йўқолгани аниқланган. ЦАХАЛ аскарлари Ғазодаги "Аш-Шифа"дан ҳам ўнлаб ёш болаларнинг жасадини олиб кетгани ҳам таҳлилчиларга шубҳали туюлган.  



Шунингдек, ташкилот Исроилни дунёда инсон тана аъзоларининг ноқонуний савдоси авж олган марказлардан бири деб атаган. Тель-Авив расмийлари эса фаластинликларнинг тана аъзолари ўғирланишини рад этиб, бундай айбловлар "антисемитизм" нишонаси эканини айтган.



Мутахассисларнинг фикрича, фаластинликларнинг жасадидан тана аъзолари жарроҳлик операцияси орқали олиниши ўтмишда ҳам қайд этилган.



Исроиллик врач Мейра Вайс ўз асарида 1996-2002 йилларда фаластинликлар тана аъзолари олиниб, тиббий тадқиқот мақсадида ишлатилгани, шунингдек, исроиллик беморларга трансплантация йўли билан ўтказилганини ҳикоя қилган.



2014 йилда Исроил телевидениеси орқали эфирга узатилган суриштирувда сионистларнинг юқори мартабали вакиллари ўлдирилган фаластинликларнинг териси, кўз пардаси, суяк ва юрак клапанларидан маълум шахсларни даволаш мақсадида фойдаланилаётганини тасдиқлаган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР