loader
Foto

Исломда давлат назарияси: 3-қисм

Исломга асосланган фуқаролик давлати

Бу руҳонийлар Худо номи билан ҳукмронлик қиладиган диний (теократик) давлат эмас, ердаги ҳукмдорнинг қарори Худонинг қарори сифатида тақдим этиладиган давлат ҳам эмас. Бу хато ва гуноҳга қўл уриши мумкин бўлган оддий одамлар томонидан Ислом тамойиллари ва қонунлари асосида бошқариладиган давлатдир. Бундай давлатдаги бошқарув ўз бошлиғини (раҳбарликни), жамоат шартномаси ва кенгашни (шўро) эркин сайлаш асосида амалга оширилади.

 Фақат муносиб ва ишончли одамлар ҳукмдор бўлиши мумкин: ҳалол, зарур билимга, таъсирга ва бошқариш қобилиятига эга одамлар. Бу хислат ва қобилиятларга эга бўлмаган киши ўта зарурат бошқа чора қолдирмагунча ҳукмдор бўлмаслиги керак.

Мусулмон, диндошлари ва ҳамфикрлари билан бирлашган ҳолда, ислом давлатини яратишга интилиши мумкин ва бу Европанинг ўрта аср кучлари моделида теократик давлат яратиш дегани эмас.

Маълумки, ислом давлатида давлат бошқарувида қатнашиш имконига эга бўлган ғайридинларнинг асосий ҳуқуқларини кафолатловчи шариат қонунлари амал қилган. Албатта, фақат шариат соҳасидаги мутахассислар қонун ижодкорлиги билан шуғулланишга доимо рухсат этилган, аммо улар бошқарув, иқтисод, социология ва бошқалар соҳасидаги мутахассисларга мурожаат қилишлари керак эди.

Мусулмон ҳукмдор нафақат олим, балки унинг илми ижтиҳод даражасига етиши керак. Булар биринчи халифалар эди. Ҳукмдор бундай илмга эга бўлмаса, ўз атрофида фиқҳнинг турли соҳаларида ижтиҳод даражасидаги олимларни тўплаши вожибдир.



Жаҳон давлати

"Исломий давлат" миссия, хабар, ғоя ва ақида институтидир. Унинг географик ёки миллий чегаралари йўқ. Бу исломга эътиқод қилувчи ҳар бир киши учун давлат, миллат, тил ёки терининг ранги каби фарқлар йўқолади.

Ғайридинлар Исломни қонун деб тан олишлари шарти билан бу давлатни яратишда иштирок этишларига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Шундай қилиб, Мадинанинг уч қабиласининг яҳудийлари пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан шартнома тузиб, биринчи Ислом давлатини яратишда қатнашдилар.

Муайян, аллақачон мавжуд бўлган давлат ҳудудида ислом давлатининг тузилиши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Кейин давлатлараро келишувлар мумкин. Шу тариқа, уни қайта тиклаш мусулмонлар зиммасида бўлган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда қилган халифалик барпо этилиши мумкин.

Давлатларнинг бирлашиши турли: федерал, конфедерал ва шариатда мақбул бўлган бошқа ҳар қандай шаклларда бўлиши мумкин. Баъзилар адашганидек, шариат халифаликни бошқаришнинг ўзига хос шаклларини ўрнатмаган.

Халифаликнинг тарихий мисол ва шаклларини, Қуръон ва Суннатнинг диний тамойилларини аралаштириб бўлмайди. Биринчиси бизни ҳеч нарсага мажбурламайди, иккинчиси эса нима қулайроқ ва мақсадга мувофиқлигини ҳал қилиш ҳуқуқини қолдиради. Халифалик алоҳида ҳукуматларга, бюджет ва ички қонунларга эга бўлган давлатлар иттифоқи ёки бирлашмаси бўлиши мумкин - бу иттифоқ бошлиғини сайлаш, ташқи ва ички қарорларни мувофиқлаштириш ва энг муҳими - қонунларнинг шариат нормаларига мувофиқлиги. Бундай давлатлараро тузилмага замонавий Европа Иттифоқи мисол бўла олади.

Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, халифалик мустақил ҳукмдорлари, ўз чегаралари, иқтисодиёти ва алоҳида хазинасига эга бўлган кўплаб ислом давлатлари устида "устқурма" сифатида мавжуд бўлган. Лекин уларни олий имом - халифа ва уруш ва тинчлик, ташқи сиёсат ва ҳоказо масалаларда унга бўйсуниш бирлаштирган.

Шундай қилиб, халифалик муайян даврда мусулмонлар учун мос бўлган турли шаклларга эга бўлиши мумкин. Халифаликни ташкил этувчи давлатлар шакли ва тузилиши жиҳатидан бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Шунингдек, халифа ва халифалик тушунчаларининг ўзи ҳам мажбурий эмас – уларни бошқа ҳар қандай мақбул тушунчалар билан алмаштириш мумкин.

Мусулмонлар Ислом таълимотининг моҳияти ва маъноси нима эканлигини ва фақат ташқи сифатлар, анъанавий атамалар ёки тарихий прецедентлар нима эканлигини аниқ тушунишлари керак. Халифалик бутун умматнинг бошқаруви бўлиб, у учта негизга асосланади: Ислом ҳудудининг бирлиги, бу ер кўп давлат ва алоҳида ҳудудлардан иборат бўлса ҳам, ягона уммат заминининг бирлигини назарда тутади; Қуръон ва Суннат бўлган олий ҳокимият ва манбанинг бирлиги; олий имом (халифа) томонидан тимсолланган марказий раҳбариятнинг бирлиги.



Конституциявий давлат

Ислом давлати конституциявийдир. У шариатга асосланган конституцияга эга, фуқаролар ва жамият ҳаётидаги муайян муаммо ва масалаларни ҳал этишда шариат тамойилларини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган қонунлар қабул қилинади.

Шариат, биз билганимиздек, бир неча қисмларга бўлинган. Баъзи қонунлар соф диний масалаларни тартибга солади, бошқалари - оилавий муносабатлар, жамоат ҳаёти ва бошқалар. Ва фақат баъзи шариат қонунларини амалга ошириш учун давлат ҳокимияти мавжуд бўлиши керак. Гап иқтисодиёт, одил судловни амалга ошириш, ижтимоий сиёсат, ташқи сиёсат муносабатлари, уруш ва тинчликнинг айрим масалалари ҳақида бормоқда.

Конституцияда давлатнинг вазифалари, фуқаролар ва ҳокимиятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилади. Шу билан бирга, одамларнинг шахсий ҳаёти ва ижтимоий жараёнлари асосан "эркин зона" да қолади ва табиий равишда маълум бир жамиятнинг ахлоқи, хулқ-атвор нормалари ва ахлоқий қадриятлари билан тартибга солинади. Ислом, баъзан кўпчилик ўйлагандек, шахс ва жамият устидан тўлиқ давлат назоратини назарда тутмайди. Ислом давлати конституциясига риоя қилиш орқали мусулмонлар шунчаки қонунга бўйсунмайдилар - бу уларнинг эътиқоди ва динининг давомидир.

Давлатнинг қонунийлиги биринчи навбатда унинг қонунларга риоя қилишига асосланади. Шунга кўра, Ислом давлати юқоридан ўрнатилган қонунни (шариатни) бузолмайди - бу унинг ваколатига кирмайди. Одамлар эса гуноҳда итоат қилмасинлар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар...

 Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) сайланган халифа бўлиб, минбардан: "Токи Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат этарканман, менга итоат этинглар. Агар мен Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлсам, сен менга осий бўлишга ҳақлисан...”

Исломий давлат учун бошқарув шакли муҳим эмас ва номлар муҳим эмас. Илгари мавжуд бўлган Ислом давлатлари имоматлик ва халифалик деб аталган, аммо бу номлар белгиланмаган ва мажбурий эмас. Моҳият ва амалиёт мажбурийдир.

Имом, халифа ёки президент – буларнинг ҳаммаси одамлардир, одамлар эса ҳақ бўлиши ва хато қилиши мумкин, яхши ёки ёмон иш қилишлари мумкин. Мусулмонлар ҳукмдорга ҳар томонлама ёрдам беришлари, кўмаклашишлари ва ҳақ бўлса, унга итоат этишлари, агар адашган бўлса, уни тузатишлари керак. Имом ёки халифа авлиё ҳам эмас, бахлсизликка ҳам эга эмас. Бу шарафли, аммо айни пайтда масъулиятли лавозим, унда ҳаракатлар учун қаттиқ жавоб бериш керак бўлади. Ҳукмдор жамиятнинг қолган қисми томонидан маълум вазифаларни бажариш учун ёлланади, бундан ортиқ эмас. Биринчи халифалардан бошлаб халифалик мана шундай тушунилган, нуфузли ислом уламолари эса халифаликни фақат шу тарзда тушунганлар.

Қуръон ва Суннатда халифа ёки ноибнинг умрбод ёки фақат маълум бир муддат ҳукмронлик қилиши кераклиги кўрсатилмаган, шунинг учун бу савол очиқ қолмоқда ва муайян шароитларда қайси бири фойдалироқ эканини уламолар кенгаши ҳал қилади. Биринчи халифалар умрбод ҳокимиятда қолишди, чунки бу ўша даврнинг анъанаси бўлиб, ёш давлатда барқарорликка ҳисса қўшган. Замонавий шароитда бошқарув муддатини белгилаб, бундай муддатлар сонини чеклаб қўйиш яхши бўларди – бу ҳам шариат руҳи ва мақсадларига мос келади.

Ўтмиш уламолари кенгаш (шўро) мажбурий ёки тавсиявий характерга эга эканлиги борасида ихтилоф қилганлар, аммо замонавий шароитда кенгаш мажбурий бўлиши керак. Охирги икки қарор давлатни зулм ва диктатурадан ҳимоя қилишга хизмат қилиши, ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилиши, барқарорлик ва қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши керак.

Манба: «Арраид» газетаси, №1(182), 2015 йил

Абу Муслим тайёрлади