loader
Foto

Ғазодаги мафкуравий жаҳон уруши: сиз ёрдам бериш учун қилишингиз мумкин бўлган 14 нарса

Ғазода уруш бошланганидан ўтган 50 кун ичида 15 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Қамал қилинган секторда содир бўлаётган воқеалар ахлоқий меъёрларга ҳам, инсоний тамойилларга ҳам мисли кўрилмаган даражада қаршидир. Бундай шароитда Ғазо ва бутун Фаластиннинг саботли халқига ҳамдард бўлиш учун мусулмон бўлиш шарт эмас – инсон бўлиш ва инсоний онгга эга бўлиш кифоя. Дунё Исроил жиноятларига кўз юмар экан, одатда кенг жамоатчилик Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун қандай чора кўриши мумкин деган савол туғилади.

Қуйида ҳар бир кишининг қўлидан келадиган муҳим ишлар рўйхати келтирилган:

1. Айнан нима бўлаётганини билиб олинг, чунки билим - кучдир.

2. Ишончли манбалардан фойдаланинг, чунки [ОАВда] жуда кўп ярим ҳақиқат ва очиқ ёлғон маълумотлар тарқалмоқда. Дарҳақиқат, Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар глобал мафкуравий можаронинг бир қисми бўлиб, унинг асосий ёқилғиси бўлиб (нотўғри) ахборот хизмат қилади.

3. Ўзингизни такомиллаштириш устида ишланг: маънавий, ахлоқий ва интеллектуал жиҳатдан, чунки Аллоҳ таоло токи одамлар ўзини ўзгартирмагунча, уларнинг ҳолатини ўзагтирмаслиги ҳақида айтади: «Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас» (Раъд, 11). Биринчиси – оқибат, иккинчиси – сабаб.

4. Ҳеч қачон ҳақиқатни тарқатишдан ва ҳар қандай шароитда у билан яшашдан тўхтаманг, чунки ёлғон фақат ҳақиқат йўқлигида гуллаб-яшнайди. Ҳақиқатнинг фаол мавжудлиги ёлғоннинг хаёлий мавжудлигига қарши воситадир. Ёвузлик фақат адолат йўқлиги сабабдан кучли кўринади. Фаластин мисолида Исроил буюк ва даҳшатли кўринади, чунки мусулмонлар заифдир; рақобат йўқ. Бу иккиси (Исроил ва Фаластин - таҳр.) бирга яшай олмайди. Бу ё адолат ёки ёвузлик.

5. Аллоҳга «ёрдам бериш»да давом этинг, Унинг ердаги ишларини қўллаб-қувватланг ва ёрдам беринг (Унинг Исломига ва Унинг солиҳ бандаларига), чунки У фақат Унга ёрдам берадиган бандаларига илоҳий ёрдамини вахда қилган: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур» (Ҳаж, 40), «Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур» (Муҳаммад, 7).

6. Иймон ва солиҳ амаллар билан Аллоҳга яқинлашиш, У билан ва бошқа мусулмон уммати (жамоати) билан иттифоқ қилиш орқали мусулмон (Аллоҳнинг бандаси) мавқеингизни оширишда давом этинг, чунки Аллоҳ «унинг партияси» (ҳизб Аллоҳ) охир-оқибат ғалаба қозонади ва «шайтон гуруҳи» (ҳизб аш-шайтон) мағлуб бўлади, деб ваъда қилади (Воқиъа, 56; Мужодала, 19).

7. Умматнинг қолган қисми бойкот қилишга рози бўлган ҳар қандай Исроил ва Ғарб маҳсулотларини (Исроилни қўллаб-қувватлайдиган) чин дилдан бойкот қилинг. Қолган яхши мусулмонлар ва дунёнинг яхши фуқаролари билан бирга бўлинг. Аллоҳ гуруҳлар ва уларнинг умумий амаллари биландир. Жамоатнинг (мусулмонлар жамоаси – таҳр.) аъзоси бўлинг.

8. Ёдда тутингки, бойкот қилинадиган энг муҳим нарса бу Ғарб мафкуралари, чалғитувчи билимлар ва ноўрин қадриятлардир. Бойкотнинг биринчи жиҳати иқтисодий секторга қаратилган бўлса-да, бу алоҳида жиҳат умуман мавжуд бўлишга қаратилган. Бу янада кенг қамровли ва шунинг учун янада самарали ва узоқ муддатлидир.

9. Амри маъруф ва наҳйи мункардан бошланг ёки агар шундай қилаётган бўлсангиз, фаолроқ бўлинг, чунки бизнинг бахтсизликларимиз, жумладан, ноқобил ва адашган раҳбарларимиз билан боғлиқ бўлган бахтсизликлар синов ва жазоларнинг уйғулигидан бошқа нарса эмас. Фалокатлар ёки номақбул ва ёлғон раҳбарлар кенг тарқалиши билан жазоланишнинг энг ишончли усулларидан бири яхшиликка чақирувчи ва ёмонликдан қайтарувчи амрдан қочишдир: «Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин . Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир» (Оли Имрон, 104).

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом минбарда турганларида бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай одам яхши одам?» деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: «Одамларнинг яхшиси–қорироғи, тақводорроғи, амри маъруф қилувчироғи, наҳйи мункар қилувчироғи ва силаи раҳм қилувчироғи», дедилар.

Имом Термизий ривоят этган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Бани Исроил гуноҳга ботганда, уламолари қайтардилар. Улар қайтмадилар. Кейин эса, уламолар ҳам улар билан бирга ўтириб, еб-ичдилар. Бас, Аллоҳ қалбларини бир-бирига аралаштириб юборди ва Довуд, Сулаймон ва Ийсо ибн Марям тилларида лаънатлади», дедилар-да, ёнбошлаб ётган эдилар, туриб ўтирдилар ва: «Менинг нафсим қўлида бўлган зот билан қасамки, уларни ҳаққа қайтармагунингизча, бўлмайди», дедилар.

Имом Абу Довуд ибн Умайра ал-Киндийдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссолату вассалом:

«Ер юзида бир гуноҳ содир бўлганда, гувоҳ бўлган одам уни инкор этса, худди кўрмаган одамдек (гуноҳдан холи) бўлади. Ким кўрмаган бўлса-ю, розилик билдирса, гувоҳ бўлган одамдек (гуноҳкор) бўлади», дедилар.

Қуръонда мусулмонлар жамоатларнинг энг яхшиси эканлиги, улар ҳақиқий эътиқод ва ислоҳотчилик маданиятига эга эканлиги аниқ таъкидланган: «Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқлардир» (Оли Имрон, 110).

10. Қўлингиздан келган ҳамма нарсани: бойлик, билим, истеъдод, вақт ва кучингизни эҳсон қилинг. Бахиллик қилманглар, чунки Аллоҳ сизларга ҳеч қачон бахиллик қилмайди.

11. Ҳақиқатни тарқатиш ва қарор қабул қилувчиларни бефарқлик ёки хотиржамликдан халос қилиш учун тинч намойишларда иштирок этинг.

12. Мусулмон раҳбарларимизга Исроилнинг чексиз тажовузи билан кураша олмасликлари ва айниқса, буни истамасликлари уларнинг келажаги учун яхши натижа бермаслигини эслатиш учун мавжуд медиа воситалар ва каналлардан фойдаланинг. Агар улар ўзларининг фалажликларидан хабардор эканликларини ва таҳқирловчи статус-квони тезда ўзгартиришга тайёр эканликларини ишончли тарзда намойиш эта олмасалар, улар ҳам Ғазодаги жиноятларга– тарих олдида ҳам, уммат олдида ҳам алоқадор бўлишларини очиқ айтиш керак. Уларнинг муваффақиятсизлиги нафақат Ғазога – бу биринчи марта эмас, балки ўз фуқароларига ҳам хиёнат қилишдан далолат беради. Дарҳақиқат, мусулмон ҳамжамияти қайта туғилишга ва гўзал келажак сари интилишни давом эттиришга тайёр эканини эмоционал ва маълум даражада интеллектуал ҳамда маънавий жиҳатдан намоён этди. Улар жасорат ва характер кучига эга эканлигини ҳам кўрсатди. Мусулмон раҳбарлар, масъулият сизда. Бу мазмунли ўзгаришлар учун муҳим фурсатдир.

13. Ҳеч қачон дуо қилишдан чарчаманг, чунки дуо мўминларнинг қуролидир. Дуо қилганингизда, сиз тўғридан-тўғри барча ечимлар калитига эга бўлган Зотга мурожаат қиласиз. Аллоҳ ҳамма нарсани бошқаради, ҳеч нарса Уни бошқара олмайди. Шундай қилиб, ибодатлар экзистенциал имтиёзни англатади. Аммо шуни ёдда тутингки, ибодатлар (дуолар) ҳам дастлабки шартларни талаб қилади. Ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан ёки ҳаракат қилишга тайёрланмасдан илоҳий ёрдам сўраш ибодатнинг ажойиб моҳиятини суиистеъмол қилишдир. Қуръонда айтиладики: «Қачонки азму қарор қилсанг, Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир» (Оли Имрон, 159). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам одамдан аввал туясини боғлаб, сўнгра Аллоҳга таваккул қилишни айтганлар. Шу сабабли, дуолар ушбу рўйхатда ҳар бир мусулмон Ғазо учун қила оладиган нарсаларнинг ўн учинчи ва охиргидан олдинги қисми сифатида тилга олинади.

14. Нима қилсангиз ҳам, орқага қайтмаслигингизга ишонч ҳосил қилинг. Бутун ислом уммати ухлаб ётган салоҳияти билан ҳаяжонланди. Сабр ва қатъият - бу калит. Орқага қайтиш бўлмаслиги керак. Бир томондан Ислом ва мусулмонларнинг ҳақиқий душманлари, иккинчи томондан цивилизация билан бирга инсоният ўзларини ошкор қилдилар (нопок бошларини кўтардилар), шунинг учун ҳақиқат кучлари ва жангчилари маълум бўлиши керак. Шубҳасиз, ўз позициясини эгаллаш ва қандайдир иззат ва шарафга эга бўлиш вақти келди. Ўрнидан туриш ва ҳисоб-китоб қилиш вақти келди.

Абу Муслим тайёрлади