loader
Foto

Риё савобни йўқ қилади

Бирор амалда риё бўлса, унинг савобини йўқ қилади. Ужб (кибр) ҳам риё кабидир.

Куфр, ужб, риё амалларнинг савобини йўқ қилади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

“Кимки, имондан куфрга қайтса, (қилган савобли) иши, албатта, зое бўлур ва у охиратда зиён кўрувчилардандир” (Моида сураси, 5-оят).

“Эй имон келтирганлар! Молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳ таолога ва охират кунига ишон-майдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! У (риёкор) устини тупроқ қоплаган силлиқ қояга ўхшайди; устига жала ёққанда, (тупроқ ювилиб,) сипсиллиқ тошнинг ўзини қолдиради. Улар топган (ва сарфлаган) бой-ликларидан ҳеч нарсага эга бўла олмайдилар. Зотан, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай” (Бақара сураси, 264-оят).

Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

“Ҳасад (бошқаларга берилган неъматни кўролмаслик) олов ўтинни ёқиб кул қилганидек, қилинган яхшилик савобини (ёқиб кул қилади) Йўққа чиқаради”

Кўпинча ҳасад, кўролмаслик ҳасад қилинган кишига ёмонлик қилишга олиб боради. Оқибатда қиёмат куни ҳасадчининг яхшиликлари ҳасад қилинганга берилади.

Аллоҳ таоло яхшилик қилганларнинг мукофотини зое этмайди.

“Шубҳасиз, Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларнинг мукофотини зое қилмас” (Тавба сураси, 120-оят).

“Шубҳасиз, Аллоҳ мўминларнинг мукофотини зое этмас” (Оли Имрон сураси, 171-оят).

Ташни (зоҳир)ни ботин (кўнгил)га терс бўлиши риёдир. Яъни, киши ўзи хоҳламаган нарсани, ихлос қилмагани нарсани одамлар кўриши учун қилиши риёдир. Одамлар кўриб яхши дейишлари учун, одамлар эшитиши учун яхши амал қилувчи риёкордир. Риё ва ужб бирор амалда бўлса, унинг ажрини йўқ қилади. Жаноби Ҳақ бундай марҳамат этади:

“Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардиго-рига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Кауф сураси, 110-оят).

Бу оятда зикр этилган ширқцан мурод ҳам очиқ-ойдин, ҳам яширин ширкдир. Очиқ ширк ҳаммага маълум. Яширин ширк мақтаниш, одамлар кўриши, эшитиши учун амал қилишдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай марҳамат этадилар:

“Ким Аллоҳ таоло учун қил(аёт)ган амалига ўзгани шерик қилса (қўшса), савобини Аллоҳ таолодан бошқадан истасин. Чунки Аллоҳ таоло шерикларга муҳтож эмасдир” (Ибн Можа, ж.11, с. 1406, Ҳ. №:4203).

“Аллоҳ таоло зарра миқдорича риё бўлган амални қабул қил-майди”.

Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳяхши амалларнинг савоби-ни риё ва манманлик йўқ қилади, дейишлари билан бошқа гуноҳлар яхши амалларнинг савобини йўқотмаслигига ишорат этганлар. Аллоҳтаоло бундай марҳамат этади:

“Албатта, яхшиликлар (гўзал ишлар) ёмонликларни (гуноҳларни) кетказур” (Ҳуд сураси, 114-оят).

Ҳадиси қудсийда бундай дейилади:

“Менинг раҳматим ғазабимдан устундир”.

“Ал-Фиқҳ ул-акбар” китобининг бир шарҳида риё ва ужб (манманлик) яхши амалларнинг савобини йўқ қилгани каби ёмон ахлоқлар ҳам яхши амалларнинг савобини йўқ қилади, дейилган ва бу ҳадиси шариф келтирилган: “Беш нарса рўза-дорнинг рўзасини бузади: ғийбат, ёлғон, чақимчилик, ёлғон қасам ичиш, шаҳват билан номаҳрамга қараш” (ал-Жомиус согир, ж. 11, с. 7, Суютий).

Аслида, мазкур ҳадиснингтаъвили будир: ғийбат, ёлғон... рўзанинг камолини кетказади.

Мазкур шарҳда бу ҳадис ҳам далил қилинган: “Ёмон хулқ сирка асални бузгани каби амални бузади”. Бу ҳадис бундай таъвил қилинади: ёмон хулқ, яъни риё ва манманлик яхши амалларнинг савобини йўқ қилади. Чунки аҳли сунна ва жамоа бир масалада келган далилларни (оят, ҳадис) жамлаб, сўнг улардан ҳукм истимбот қилади.

Имом Абу Ҳанифанинг

"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан