loader
Foto

Владимир Путин Россия яна президенти сайловида иштирок этишини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилди, дея хабар беради TASS.



2024 йил март ойида бўлиб ўтадиган Россия президенти сайловида овоз бериш уч кун давомида - 15, 16 март ва асосий кун, 17 мартда бўлиб ўтади.

Шунингдек, Россия Федерацияси президентлигига ўз-ўзини кўрсатган номзодлар Россия Марказий сайлов комиссиясига 27 декабргача, партия номзодлари эса 1 январга қадар ҳужжатларни топширишлари кераклиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Федерация Кенгаши ялпи мажлисда Россия Федерацияси президенти сайловини 2024 йил 17 мартга тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Қарор бир овоздан қабул қилинди. Унга 162 сенатор овоз берди.

Конституцияда айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ президенти бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган бўлсада, булар конституцияга тупуриб қўйгани бор.