Абу Довуд Таёлисий (муҳаддис, 750-819 й. Басра, Ироқ) “Муснад”ида: “Абу Барзадан (саҳоба): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Токи, ҳукмда адолатли, ваъдага вафоли ҳамда раҳм-шафқатли бўлар эканлар, раҳбарлик улардан бўлади”, дедилар. (Аҳмад, Абу Яъло (муҳаддис, 990-1066 й. Бағдод, Ирок) ва Табаронийлар (муҳаддис, фаҳиҳ. 821-918 й. Акка, Фаластин) ривоят қилишган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: подшолик Қурайшдан, қозилик ансордан, азон ҳабашлардан” (Термизий (машҳур муҳаддис, 824-892 й. Термиз, Ўзбекистон) ривояти).
Утба ибн Абдон (саҳоба): “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:“Халифалик Қурайшда, ҳакамлик ансорда, даъват (азон) ҳабашларда (бўлади)” (Аҳмад ривояти).
Али ибн Аби Толиб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Амирлар Қурайшдан, яхшилари яхшиларига амир, ёмонлари ёмонларига амир (бўлади)” (Баззор ривояти).
Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан