loader
Foto

Ғазодаги ҳужумларда шаҳид бўлганлар сони 17 мингдан ошди

Ғазо ҳукуматига кўра, Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 17 минг 177 нафарга етди. Улардан 7 минг 112 нафари болалар, 4 минг 885 нафари аёллар.

Ғазо секторида Исроилнинг ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 17 177 кишига етди.

Кеча тунда Исроил қўшини томонидан Ғазо секторининг турли ҳудудларига уюштирилган ҳаво ҳужумларида кўплаб фаластинлик ҳалок бўлди.

Фаластиннинг расмий хабар агентлиги WAFAга кўра, Исроил самолётлари Ғазо шарқидаги Ал-Шуcаия туманига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

Исроил қўшини Ғазо секторидаги кўплаб ҳудудларга, хусусан, Хон Юнис, Рафаҳ шаҳрининг жанубий томонига ҳаводан ва қуруқликдан ҳужумларини давом эттирмоқда.

"Ал-Ақсо" телеканалининг Телеграм ҳисобидан қилинган баёнотда, Ғазо Ислом университети ўқитувчиси Рафет ал-Арирнинг Исроил ҳужумларида ҳаётдан кўз юмгани билдирилди.