loader
Foto

Яхши дам меҳнатга ҳамдам

Шариат бандаларга тоат-ибодатлари ва солиҳ амалларида давомли бўлишлари учун енгиллик ва кенглик бергани маълум.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кулар эдилар.

“Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг ўзидир”.

У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳазил-ҳузул қилар эдилар, аммо ҳазилларида ҳақ сўзларнигина сўзлар эдилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойша (розияллоҳу анҳа) билан мусобақа ҳам қилганлар. Асҳобларини динда чуқуркетишдан, ўзини ортиқча қийнашдан ва қаттиқлик қилишдан қайтарар ва ким динда қаттиқлик қилса дин уни мағлуб қилишини уқтирар эдилар. Бир ҳадисда: “Дин мустаҳкамдир. Юмшоҳлик ила унинг ичига киринглар”, деб марҳамат қилганлар. Доим ўзини қийнаган одам ишини давом эттира олмайди. Чунки у ҳозирги ҳолатига қараб иш қилади ва одат усти ҳолатларини ҳам бўлиб қолишини, вақтнинг узоқлигини ва нафс малолланишини ҳисобга олмай-ди. Ақлли киши иши давомли бўлиши учун ўзига маълум чегаралар белгилаб олади. Ғайрати келса, ишини ортиғи билан бажаради, чарчаса, бел-гилаган миқдор билан кифояланади. Саҳобаларнинг сўзларида: “Нафс қабул қиладиган ва қабул қилмайдиган вақт бўлади. Қабул қиладиган вақтни ғанимат билинг ва қабул қилмайдиган вақтда у ишни тарк этинг”, дейилади.

Айримлар амалларни ортиғи билан бажармоқчи бўлиб, нафл ибодат-ларни жуда кўп қилишга уринадилар. Натижада, малолланиб, олдингидан ҳам ёмонроқ ҳолатга тушиб қоладилар.

Аслида дин инсонни саодатга элтиш учун келган. Аллоҳ таоло айта-ди: “(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга бу Қуръонни (дин ишида) машаққат чекишингиз учун эмас, балки (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун эслатма сифатида туширдик”(Тоҳа сураси 2 - 3-оят.). Тоқатлари етмайдиган ишларни бўйниларига олиб, сўнг уни бажармаган қавмни Аллоҳ маломат қилиб: “... Биз уларга уни (роҳибликни) ёзганимиз йўқ, лекин улар ўзлари Аллоҳнинг ризолигини истаб (роҳиблик) қилдилар-ку, сўнгра унга тўла риоя қила олмадилар”(Ҳадид сураси 27-оят.).

Исломнинг бошқа динлардан ажраб турадиган хусусияти у соф ва мўътадил дин экани ҳамда руҳ, жисм, дунё ва охират манфаатини бирдай қўриқлагани учундир. У енгиллиштирувчи дин бўлиб келган. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай марҳамат қилади: “Тўғри дин - мана шу!”(Юсуф сураси 40-оят.).

Абу Саид Худрийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Бир аъробий Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг элчиси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! одамларнинг энг яхшиси ким?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Моли Аллоҳ йўлида бўлган ва ўзи нафсига карти жиҳод қилган мўмин, сўнг тогда узлатда Аллоҳга ибодат қилган киши”, деб жавоб қилдилар.

Умар (розияллоҳу анҳу): “Узлатдан ўз насибаларингни олинглар (яъни, узлат қилиб туринглар)”, дедилар.

Жунайд: “Инсонлар орасида юриб, барчасига муроса қилишдан узлатнинг қийинчилиги енгилроқ”, деди.

Ҳаттобий: “Агар узлатда ғийбатдан узилиш, қайтаришга кучи етмай-диган ёмон ишни кўришдан қутулиш бўлмаганида одамларга аралашиб юриш яхшироқ бўлар эди”, деди.

Имом Ҳоким Абу Заррдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда: “Емон билан ўтиришдан ёлгизўтириш яхшироҳдир”, дейилган.

Ҳаттобий “Узлат китоби”да бундай ёзади: “Узлат ва одамларга ара-лашиш уларга тегишли бўлган сабабларга қараб турлича бўлади. Бирлашишга тарғиб қилиш ҳақида келган далилларни бошлиқларга ва дин ишларига бўйсиниш маъносига кўчирилади. Ўзининг ҳаёт кечириш ва диний эҳтиёжидан келиб чиқадиган бўлса, инсонлардан четроқца юри-ши мумкин. Лекин жамоат намозидан қолмайди, салом-аликни канда қилмайди, касал кўриш, жанозага қатнашиш каби мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этииши керак бўлади. Узлатдан асосий мақсад инсонлар билан кўп ўтиришдан сақланиш. Чунки беҳуда ўтиришлар асосий ишларни бир четга суриб ташлайди, қимматли вақтни ҳавога совуради. Одамлар тўпланиб йиғилиб туриши кундалик овқатланиш каби бўлиши керак. Бирон сабаб билан, йиғилинса бадан ҳам, қалб ҳам роҳатланади. Аллоҳ билгувчироқдир”.

Қушайрий “ар-Рисола”да бундай дейди: “Узлатни устун санаган киши одамлар унинг ёмонлигидан саломат бўлишини эътиқод қилиши керак. Аксини эмас. Яъни, одамларнинг ёмонлигидан ўзи саломат бўлишини эътиқод қилмаслиги керак. Биринчи эътиқодда инсон ўзини ожиз санаган бўлади. Ва бу тавозели кишиларнинг сифати. Иккинчи эътиқодда эса ўзини бошқалардан устун кўриш бўлади ва бу мутакаббир-ларнинг сифатидир”.

Одамлар узлат масаласида учга бўлинади: узлатга берилганлар, буларнинг тескариси ва ўртада турадиганлар.

Биринчи томон. Одамларлардан, ҳатто жума, жамоат, ҳайитлар ва барча яхши йиғинлардан ажрайди - бундайлар хато қилган бўлади.

Иккинчи томон. Одамларларга аралашиб юради, ҳатто бекорчи ўйин-кулги, олди-қочди гаплардан қолмайди ва вақтни беҳудага совуради - булар ҳам хато қилган бўлади.

Ўртадагилар. Ибодатларни жамоат билан адо қиладилар, яхшилик-ка ёрдам берадилар ва савобли ишларда одамлар билан бирга ҳаракат қиладилар, гуноҳ бўладиган ва бекорчи ишларда уларга қўшилмайдилар.

“Шунингдек, сизларни (мусулмонларни бошқа) одамларга (умма-ларга) гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбарнинг сизларга гувоҳ бўлиши учун “ўрта уммат” қилиб қўйдик”.

Доктор Оиз Қарнийнинг

"Ўкинма" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Жаннатга беҳисоб кирадиганлар