Хамидовнинг таъкидлашича, артистлар Президент Ислом Каримов олдида куйлаш учун ҳамма нарсага тайёр бўлган. Бундан ташқари, Хамидовнинг сўзларига кўра, байрамни ташкил қилиш вақтида маблағларни талон-тарож қилиш ҳам рўй берган.
"Масалан, қайсидир либос 80 минг сўм турган бир пайтда уни 200 минг сўмга "харид" қилишган. Маблағларни талон-тарож қилишда ҳаттоки олий поғонадаги раҳбарлар ҳам қатнашган", - деди Хамидов.
Таъкидлаш жоизки, Хамидов узоқ йиллар давомида байрамни ўтказиш бўйича режиссер бўлиб ишлаган. Бу ҳақда upl.uz сайти хабар тарқатди.