loader
Foto

Маъноси тўғри, лекин нотўғри ишлатиладиган иборалар

Улкан маънони қамраган, лекин тақдир масаласини нотўғри тушунишдан келиб чиқиб, ноўрин қўлланилаётган иборалар, гап-сўзлар талайгина. Уларни ҳаётда тўғри ишлатиш, нотўғри истеъмол қилишдан сақланиш мақсадида айримларини келтириб ўтамиз:

«ХУДОНИНГ АЙТГАНИ БЎЛАДИ»

Ҳақиқий маъноси: Бутун борликда Аллоҳнинг истагани, хоҳлаганигина юз беради. Унинг хоҳишисиз ҳеч нарса бўлмайди.

Бу маънонинг тўғрилигига заррача шубҳа йўқ.

Бугунги кўлланилиши: Ҳар қандай масъулиятдан қочадиган, лекин буни очиқчасига тан олмайдиган одамлар томонидан кўп ишлатилади.

«ХУДОГА ОСОН»

Ҳақиқий маъноси: Аллоҳ учун қийин ишнинг ўзи йўқ. Ҳамма иш Унга осон.

Бу маънода ғубор йўқ.

Бугунги кулланилиши: Қўлини совуқ сувга ургиси келмайдиган ёки ҳеч нарса қилмасдан ҳамма нарсалик бўлишни истайдиган одамлар кўп ишлатади.

«ЎЗИ ИНСОФ БЕРСИН»

Ҳақиқий маъноси: Бандага ҳамма нарсани Аллоҳ беради. Ақлни ҳам, фаросатни ҳам, бойликни ҳам. Борлиқда Ундан ўзга беришга қодир бўлган зот йўқ дегани.

Бу жуда ҳам тўғри гап.

Бугунги кулланилиши: Оч қорним, тинч қулоғим қабилида яшайдиган, ҳаётини яхшилаш учун ҳеч нарса қилмайдиган одамлар ўз айбларини яшириш учун ишлатадилар.

Бундай иборалар жуда кўп.

Эслатма: Оддий одамларга тушуниш осон бўлиши учун иложи борича ақлий далилларга суянилди. Оят ва ҳадислар келтириб ўтилмади. Зеро, аҳли илмларимиз айтилганларнинг қайси оят ва ҳадисга мувофиқ келишини яхши билишади.

Акмал Мираваз ўғлининг

"Мусулмон учун зарур билимлар" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Шовқинсиз шовқин