Фахреттин Алтун, «TRT World Forum 2023» очилишида сўзлаган нутқида дезинформацияга тўхталди.
Туркия Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахреттин Алтун, Исроилнинг юзлаб ёлғонини фош қилганликларини қайд этди.
Фахреттин Алтун, «TRT World Forum 2023» очилишида сўзлаган нутқида дезинформацияга тўхталди.
Алтун унда ҳоҳ глобал пандемия, ҳоҳ Қорабоғ уруши; ҳоҳ Россия - Украина уруши ҳоҳ Исроилнинг 7 - октабрдан бери Ғазода қўл урган ва мунтазам равишда давом этган зулм ва қатлиомларида тўғри стратегик алоқалар орқали дезинформациянинг глобал ва минтақавий куч курашларида заҳарли қуролга айланишига монелик қилиш имкони борлигини ифода этди.
Исроилнинг Ғазода гўдаклар, болалар, аёллар, қариялар ва мазлумлар билан бирга ҳақиқатни ҳам ўлдириш пайида эканига эътибор қаратган Алтун, Исроил амалга ошираётган ваҳшийлик ва қирғинга етаклаган қатлиомларни яшириш учун мунтазам равишда ёлғон ва чалғитувчи хабарлар чиқариб, уларни ёйишга уринганини таъкидлади.
Исроилнинг дезинформацион ҳужумларига қарши курашиш учун ҳафтада 7 кун 24 соат ишлайдиган ишчи гуруҳ ташкил этганликларини ёдга солган Фахреттин Алтун:
“Исроилнинг юзлаб ёлғонини фош қилдик. Ҳам миллий ҳам да халқаро миқёсда Исроил ёлғонларини ўртага қўйдик. Унинг ўрнига тўғри маълумотларни бўлишдик. Қилган ҳар бир ишимиз, Исроилнинг қонунийлик инқирозини чуқурлштирди”. – деган ифодаларга ўрин берди.