loader
Foto

Дональд Туск Польша Бош вазири этиб сайланди

Польша депутатлари ҳукумат раҳбарлигини Дональд Тускга ишониб топширди. Бу ҳақда Euronewsw хабар беради.

Вазирлар кабинетининг собиқ раҳбари Матеуш Моравецкий сеймда иккинчи марта ишонч қозона олмади ва депутатлар Туск номзоди учун овоз берди.

Октябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда ўнг қанот консерваторлар “Қонун ва адолат” қонуний ғалаба қозонган бўлса-да (194 ўрин), Тускнинг “Фуқаролик платформаси”, “Учинчи йўл” ва “Сўллар” мухолифатчи Европапараст кучлар коалицияси 248 ўринни қўлга киритди.

Бош вазирни тайинлаш вазифаси депутатлар зиммасига тушди ва кўпчилик Тускни қўллаб-қувватлади.

Сешанба куни эрталаб тайинланган бош вазир дастур ва вазирлар рўйхатини эълон қилади.

Вазирлар кабинетини шакллантиришнинг сўнгги босқичи президент Анжей Дуданинг қасамёд қилиш маросими ўтказиш бўлади. У чоршанба куни ўтказилиши мумкин.