loader
Foto

2-3. Ар-Раҳмон, Ар-Раҳйим

Бу икки исм «Раҳмат» сўзидан олинган, «Раҳмат» эса марҳумни — раҳим-шафқат қилинувчини талаб қилади, илло, (раҳматга) муҳтож бўлмаган бирор марҳум йўқдир!

Аллоҳ таоло ўз-ўзидан, бирор нарсани умид қилмасдан муҳтожнинг ҳожатини чиқарадиган Зотдир.

Муҳтожга ёрдам кўрсатувчи «Раҳийм» деб аталмайди. Шунингдек, бировнинг эҳтиёжини трндиришни хоҳлаган, аммо шунга қодир бўлсада, бажармайдиган киши ҳам «Раҳийм» деб аталмайди. Зеро, хоҳиш-ирода тўлиқ бўлсагина, ҳожат тўла адо этилади.

Бировнинг ҳожатини чиқаришга ожиз бўлган киши ҳам юмшоқ қалбли эканлиги ва ёрдамни хоҳлаб турганлиги эътиборидан «Раҳийм» деб номланар, локин бу ноҳисдир.

Мукаммал раҳмат эса муҳтожларга ёрдам бериш учун яхшиликни тарқатиш ва хоҳлашдир. Умумий раҳмат бу — ҳатрш бўлган ҳам, ҳақсиз бўлган ҳам олаверадиган раҳматдир. Аллоҳнинг раҳмати мукаммал ва умумийдир. Мукаммаллиги муҳтожларнинг ҳожатларини бажаришни хоҳлаб бажарганлиги жиҳатидандир. Умумийлиги эса ҳақдорни ҳам, ҳақсизни ҳам қамраб олганлигида, дунёю охират учун умумий бўлганлигида ҳамда заруроту ҳожатлар ва булар дан келиб чиқадиган қўшимча ишларни ьрмраб олганлигидандир. Демак, Аллоҳ таоло ҳақиқий, мутлақ Раҳиймдир (Раҳийми мутлаьқдир).

Нукта. Раҳмат раҳиймни қамраб олган табиий бир хислат бўлиб, ачиниш ҳиссидан ва риҳатдан (юмшоқликдан) холи бўлмайди, натижада раҳиймни марҳумнинг (раҳм-шафқат қилинувчининг) ҳожатини бажаришга ундайди. Парвардигори олам эса бундан муназзақ (пок) Зотдир.

Эҳтимол, бу ҳолат раҳматнинг маъносидаги бир нуҳсон бўлса керак деб ўйларсан? Билгилки, бу ҳолат раҳматнинг маъносидаги бир нуҳсон эмас, балки комилликдир.

Унинг нуҳсон эмаслиги шундаки, раҳматнинг самараси мукаммал эканлиги унинг комил бир сифат эканлигига далилдир.

Муҳтожнинг ҳожати ҳар қанча мукаммал бажарилса ҳам, раҳм қилувчининг ачиниши ва қийналишида раҳм-шафқат қилинувчи шахснинг ҳеч бир дахли бўлмайди. Чунки раҳм қилувчининг қийналиши ўз нафсининг заиф ва нуҳсонли эканлигидандир. Бу заифлик муҳтожнинг ҳожати тўлиқ адо этилганидан сўнг ҳам муҳтожнинг фойдасига бирор нарсани зиёда гралмайди.

Аммо мазкур рифртли (қалб юмшоқлиги ундайдиган) ҳолат раҳмат сифатининг камолоти эканлигига келсак, раҳм қилувчи ритдўат ва ачиниш боис қилган иши натижасида ўзидан ачинишни кетказмоқчи бўлади. Шунинг учун ҳам ўз нафсига қараган ва ўз нафсининг фойдаси учун саъй қилган бўлади. Бундай ҳолат эса раҳмат сифатининг комиллигига нуҳсон етказади.

Демак, раҳматнинг камолоти қалбдаги ачинишдан қутулиш учун эмас, балки марҳумга марҳумлиги учун назар қилишдир.

Фоида. Ар-Раҳмон сифати ар-Раҳиймдан хосроқдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳдан бошқага бу исм қўлланилмайди. Ар-Раҳийм эса гоҳо бошваларга ҳам қўйилади. Ана шу сабабдан ар-Раҳмон «раҳмат» сўзидан олинган бўлса ҳам, исми зот бўлмиш Аллоҳ лафзига яқиндир. Шу боис Аллоҳ таоло бу икки сўзни бир оятда келтирди:

(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Аллоҳ деб чорлангиз ёки Раҳмон деб чорлангиз. Қандай чорласангиз ҳам (жоиздир). Зеро, Унинг гўзал исмлари бордир. (Эй Муҳаммад!) Сиз намозингизни жуда жаҳрий (баланд овозла, ошкора) хам қилиб юборманг (токи мушриклар эшитиб Қуръонни ҳақорат қилмасинлар) ва ўта махфий ҳам қилиб юборманг (токи саҳобаларингиз тинглаб фойдалансинлар). Шуларнинг (жаҳрийлик билан махфийлик) ўртасидаги йўлни истанг! («Исро» сураси, 110-оят)

Шу сабабдан ҳамда муқаддас исмларда тародуф (синоним) маъно бериш ман қилингани жиҳатидан мазкур икки исм ўртасидаги маънони ажратмоғимиз лозим.

Демак, ар-Раҳмон калимасининг маъноси бандалар трдир бўлолмаган ва охират саодатига тааллухрш бўлган раҳмат тарзида тушунилганда очилади.

Шундай қилиб, ар-Раҳмон Уз бандаларига меҳрибонлик қилувчи зот бўлиб, Унинг меҳрибонлиги, аввало, уларни яратишда, иккинчидан, иймонга ва саодат сабабларига ҳидоят қилишда, учинчидан, уларни Охиратда бахтли қилишда, тўртинчидан, Узининг дийдорини инъом этиши-да кўринади.

Танбиу. Ар-Раҳмон исмидан банданинг оладиган насибаси Аллоҳ таолонинг ғофил банда-ларига раҳм-шафқат қилмоғидир. Насибадор банда уларни жеркимасдан, юмшотргик билан насиҳат ва ваъз, қилиб, ғафлат йўлидан Аллоҳ томон буради; осийларга азийят бериш кўзи билан эмас, раҳмат кўзи билан боқади; оламда бўлаётган ҳар бир гуноҳни ўз гуноҳидек билиб, ўша осий бандага раҳмат бўлсин учун ва уни Аллоҳ таолонинг ғазабига эмас, балки Унинг ҳимоясига ҳаьути бўлиши учун шу гуноҳни йўдотишда кучи етганча жидду жаҳд қилади.

Банданинг ар-Раҳийм исмидан оладиган насибаси эса тоқати кўтарганича муҳтожларнинг эҳтиёжларини қондириб, уларни ташлаб қўймаслигидир; атрофидаги ёки шаҳридаги бирор камбағалнинг ғамида моли ёки обрўси билан ёрдам бериб ёхуд шафиъ (ҳимоячи, вакил) бўлиб, бировларда қолиб кетган ҳаьрдши олиб беришда саъй-ҳаракат кўрсатиб, бирор чора топиши учун камарбаста бўлмоғидир. Агар буларнинг барчасидан ожиз бўлса, фаь^ирнинг ҳожатини тилаб дуо қилиш билан, унга ўз қайғусини изҳор қилиш билан юмшофшк ва меҳрибонлик ^илиб ёрдам берсин, гўёки унинг зарари ва ҳожатида шерик бўлсин.

Савол-жавоб

Эҳтимол, сенда қуйидагича савол туғилгандир:

- Хўб, Раҳийм сифатли зот балоланган, зарарланган, азобланган ва касалланган махлуқотга шафқатли бўлса-ю, мазкур ожизлардан қийинчиликларни олиб ташлашга қодир бўла туриб, кеткизишга шошилмаса, бунда нима маъно бор?

Айниқса, Аллоҳ таоло барча балога кифоя қилишга, ҳар қандай муҳтожликни дафъ этишга, ҳар хил касалликни кеткизишга ва ҳар бир зарарни йўқотишга қодир бўлса-ю, дунё касалликлар, меҳнатлар ва балоларга тўлиб-тошган бўлса, ваҳолонки, У зот барчасини йўтртишга қодир бўлса-да, бандаларни кулфату меҳнатлар билан имтиҳон қилиб қўйган бўлса, Аллоҳ таолонинг Раҳийм ва Арҳам ур-роҳимийн бўлишида қандай маъно бор?

Сенга жавоб қуйидагича:

Гоҳо ёш гўдакка онаси раҳмдиллик қилиб қон олдиришдан қайтаради, аҳлли ота эса мажбуран уни қон олишга олиб боради. Жоҳил киши отани эмас, онани меҳрибон деб ўйлайди. Оқил киши биладики, отанинг болага трн олдириб оғриқ бериши унинг раҳматининг комиллиги ва шафқатининг шомиллигидан бўлиб, она эса дўст суратидаги душмандир. Чунки озгина оғриқ агар кўплаб лаззатга сабаб бўладиган бўлса, ёмонлик эмас, балки яхшиликдир.

Шубҳасиз, Раҳийм (раҳм қилувчи) марҳумга (раҳм қилинувчига) яхшиликни истайди. Борлиқда бирор ёмонлик йўқки, унинг замирида яхшилик бўлмаса, агар ўша ёмонлик кўтарилса, унинг зимнидаги яхшилик ҳам ботил (бекор) бўлади. Натижада ёмонликнинг бекор бўлиши сабабидан ичидаги ёмонликдан улканроқ ёмонлик ҳосил бўлади. Шу сабабли чириётган қўлни кесиб ташлаш ташқаридан хунук кўринсада, унда улуғ яхшилик - бадан саломатлиги бордир. Агар қўлни кесиш тарк этилганида, муҳақаҳ бадан ҳалокатга йўлиқар ва ёмонлик улканроқ бўларди. Бадан саломатлиги учун қўлни кесиб ташлаш зимнида яхшилиги бўлган ёмонликдир. Лекин кесувчининг назаридан энг аввал ўтувчи мақсад айни яхшилик бўлмиш саломатликдир. Мана шу яхшилик қўлни кесиб ташлаш орқали келса, саломатлик, айни ўзи хоҳланган, кесиш эса шунга сабаб ўлароқ танланган мақсадлар бўлади. Демак, бу иккиси бир ироданинг остига кирсаларда, бирининг ўзи ирода қилинган бўлса, кейингиси биринчиси учун ирода қилингандир. Ўз зоти учун ирода қилинган нарса сабабчи сифатида исталган ишдан олдин туради.

Бир ҳадиси қудсийда келтирилишича, Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қаралади:

Яъни «Раҳматим ғазабимдан олдин ўтди».

Демак, Унинг ғазаби ёмонликни ирода қилиши бўлиб, ёмонлик ҳам унинг иродаси биландир. Лекин яхшиликни яхшилик бўлганлиги учун ирода қилди, ёмонликни эса зимнида яхшилиги борлиги учун ирода этди.

Демак, яхшилик ўз-ўзидан татрзо этилган, ёмонлик эса оқибатга сабаб ўлароқ тақозо этилган бўлиб, барчаси тақдир қилингандир. Бунда асло раҳматга қарама-қарши бўладиган нарса йўқ.

Энди, агар хотирингга бирор ёмонлик кел-саю унинг остида бирор яхшиликни кўрмаёт-гандирсан ёки ўша яхшиликни ёмонликсиз ҳосил қилиш ҳам мумкин деб ўйларсан? «Бу ёмонликнинг остида яхшилик йўтўқ, - дерсан? Бу ҳар кимнинг аҳлига яраша билинадиган ишлардандур. Ҳар икки ҳолда ҳам ноқис аҳлингни айбла.

Эҳтимол, сен грн олдиришни ғирт ёмонлик деб биладиган ёш бола ёки қатлни нотўғри иш ҳисоблайдиган аҳмоқ каби фикр юритаётгандирсан? Чунки ёш бола қатлни ўлдирилган киши учун жуда ёмон иш эканлигини кўради, аммо бундан одамларга етадиган умумий яхшилик-ни унутади; хос бир ёмонлик оқибатидан келадиган умумий яхшилик айни эзгулик эканини билмайди. Яхшилик қилиш учун қатлни ташлаб қўйиш дуруст эмас.

Еки «ўша яхшиликни ёмонликсиз ҳам ҳосил қилиш мумкин» деган иккинчи фикрингда ҳам агугингни айбла. Албатта, бу ҳам нозик тушунмовчиликдир. Ҳар бир мақол ва мумкин ишларнинг бўлиши ё бўлмаслиги бир қарашда, ҳатто чуқур назар билан ҳам идрок қилинаверадиган нарса эмас, балки кўпинча бу нарса аксар кишиларнинг атрш етмайдиган зукколик билан билинади.

Шунинг учун бу икки ўринда ҳам ақлингни айбла, Аллоҳ таолонинг Арҳам ур-роҳимийн — раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлиси эканлигига ва раҳмати ғазабидан олдин туришига асло шак қилма!

Яхшилик учун эмас, ёмонлик учун ёмонликни ирода этувчи Зот раҳмат исмига ҳагуги эмас деб шубҳа қилма! Бундаги тушунмовчилик пардасини очишда ўша ёмонлик тарқалиб кетишини қайтариб турган бир сир бор. Шу сабаб иймонга қаноат қил ва у сирнинг очилишига тамагир бўлма! Албатта, мен имоишора гдглиб огоҳлантирдим, агар фаросат аҳлидан бўлсанг андиша гргл!

Шеър: Тирикни чақирсанг, эшитарди, чин, Сен ўлган кишини чацирдинг лекин.

Бу омма учун бўлган ҳукмдир. Аммо, бу шарҳни ўгқувчи биродар, сени Аллоҳнинг сиррига теран боқувчи ва мазкур танби^лару кўрсатмалардан беҳожат деб ўйлайман.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан