loader
Foto

10. Ал-Жаббор

У хоҳишини ҳар бир кимсага мажбуран амалга оширадиган Зотдир. Бирор кишининг истаги Унга ўтмас. Ҳеч ким Унинг тутимидан чиқиб кетолмас ва қўллар Унинг ҳимоясисиз кучсиз бўлиб тулади. Демак, мутлақ Жаббор Аллоҳ таолодир. Чунки У ҳар қандай кишини мажбурлайди, Унга эса ҳеч ким жабр қила олмас. Унинг ҳақида ҳеч бир иккинчи тасаввур этилмас.

Танбиҳ. Бандаларда Жаббор исмидан насибасини олган киши бировга эргашишдан юқори турган ва эргаштириш даражасига етган киши бўлиб, мартабасининг олийлиги сабабидан ягона бўлади; хрлат ва сурати орқали ўзига илтижо қилишга, мақсади ва сийратида ўзига эргашишга халқни мажбур этади; халкқа фойда бериб, фойда олмайди; таъсир кўрсатади, таъсирланмайди; эргаштиради, эргашмайди. Халқ уни такрор-такрор кўришга қизиқади. Ҳеч ким унинг даражаси ва матрмига етишишни умид этмас!

Киши ўз нафсининг мулоҳазасидан фоний бўлмай туриб буни мушоҳада этолмайди.

Бу сифат билан фақат башарийят Саййиди (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шарафланган эдиларким:

Яъни: «Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа чораси трлмас эди. Мен Одам боласининг Саййидиман ва бу билан ҳеч фахрланиш йўқ», - деганлар.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан