loader
Foto

«Манчестер Юнайтед» ўзбек ҳужумчисини ўз сафида кўриш ниятида

Ўзбек форварди ўзининг барча хислатларини намойиш этди. У иккита тўп киритиб, «Ростов»ни чемпионат етакчилари қаторига киритди ва еттита гол билан тўпурарлар руйхатида биринчи ўринга чиқиб олди.

Шомуродовга Москванинг ЦСКА ва Санкт-Петербургнинг «Зенит» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бироқ «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин журналистларга гарчи 22 яшар ўзбек ҳужумчиси трансферт бозорида атиги бир-икки миллонга баҳолансада, уни 50 миллион долларга ҳам бермаслигини айтди.