loader
Foto

Дунё ҳаётининг мисоли

Аллоҳ таоло деди: “Ҳақиқатан, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сув (ёмғир) бўлиб, одамзот ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат ер гиёҳлари у билан аралашиб, то ер ясаниб ва зийнатлангач, ер эгалари ўзларини унга қодир деб билган бир пайтда, ерга тунда ёки кундузи Бизнинг амримиз келиб, уни кечаги куни обод бўлмагандек (йиғиб олинган) ҳосилга айлантириб қўйганимизга ўхшайди. Тафаккур қилувчи қавм учун (Биз) оятларни шу тарзда батафсил баён қилурмиз” (Юнус, 24).

Аллоҳ таоло уларга дунёнинг ўткинчилигини баҳор кунлари ўтиб, атрофнинг чиройи ва шукуҳи кетиб боришини намоён этиш билан кўрсатиб қўйди. Бу дунё зийнатларининг аҳволи ҳам шундай. Сайёралар, қуёш ва ой ҳаракатларини кўрсатиш ҳам шу жумладандир. Буларни (банданинг) тушида кўрсатиб, сайёра, қуёш ва ой мисолида охират ҳолатини ҳам намоён этади: “Сизга (эй Муҳаммад!) Пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизга сабот бахш этадиганларини айтиб бермоқдамиз” (Худ, 120).

Агар эски хабарлар дилга сабот берувчи бўлса, Аллоҳ ўз кўзларингга кўрсатган ва қулоқларинг билан эшиттирган нарсада дилга сабот бахш этувчи бўлмайдими.

Довуд (алайҳиссалом) хусусида икки фариштанинг гапи келтирилади: “Уларнинг бири деди: «Дарвоқе, мана бу менинг биродарим, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир. Бас, у: “Ўшани ҳам менга топширгин!” -деди ва мени баҳсда енгиб қўйди» (Сод, 23).Унга келган нарсанинг ёмонлигини билдирди.

Ҳаким Термизийнинг

"Ал-амсол минал китоб вас сунна" китобидан