loader
Foto

18. Ар-Раззоқ

У ризқларни ва ризьртанувчиларни яратиб, ризқларини етказувчи Зотдир. Шунингдек, ризьртанувчилар учун ризқлардан манфаат олиш сабабларини ҳам яратгандир. Ризқ икки хил бўлади:

1) зоҳирий (ташқи) ризқ — озиқ-овқатлар ва таомлар зохир учун, яъни бадан учун;

2) ботиний (ички) ризқ - маърифат ва кашф-лар эса қалблар ва сирлар учундир. Мана шуниси икки хил ризқнинг шарафлисидир, чунки унинг самараси абадий ҳаёт - тирикликдир. Зоҳирий ризқнинг самараси эса бир оз муддат жасадга қувват беришдир.

Аллоҳ мазкур икки хил ризқни яратиш учун мутаваллий — эгалик қилувчи ва ҳар икки тоифага Уз фазли билан етказувчи Зотдир. У кишининг ризқини кенг ҳам қилади, гар хоҳласа тор қилиб, ўлчовли ҳам қилиб қўяди.

Танбиҳ. Бу сифатдан банданинг энг олий икки насибаси бордур. Бири - ушбу сифатнинг ҳақиқатини англаб, яъни ризқ етказишга Аллоҳ таолодан бошқа биров ҳақли эмаслигини билиб, ризқни фақат Ундан кутсин, ризқ учун Унгагина таваккул қилсин.

Ҳотам ал-Асам ҳақида ривоят қилишларича, ундан бир киши:

- Қаердан кун кечиряпсан? - деб сўраганида Ҳотам ал-Асам:

— Унинг хазинасидан, — деб жавоб берган экан.

— Нон сенга осмондан тушадими? — дебди ҳалиги киши.

- Ер унинг мулки бўлмаганида, албатта, нонни осмондан ташларди, — дебди.

- Сизлар гапни айлантирасизлар, - дебди ҳалиги киши.

- Чунки осмондан сўз-каломдан бошқа нарса нозил бўлмаган-да!

- Мен сиз билан тортиша олмайман.

- Чунки ботил ҳақ билан баробар бўлолмас, — деб суҳбатга якун ясабди Ҳотам ал-Асам.

Мазкур сифатдан банда оладиган насибанинг иккинчиси Аллоҳ уни ҳидоятга сабаб бўлувчи илм, тўғри йўл кўрсатувчи ва ўргатувчи тил, нафақа-садақа қилувчи қўл билан ризқлантир-моғидир. Токи бундай банданинг сўзлари ва амаллари инсонларнинг қалбларига шарафли ризқларнинг етишига сабабчи бўлсин. Агар Аллоҳ таоло бир бандани севса унга одамларнинг ҳожатини кўп тушадиган қилиб қўяди. Қачонки банда Аллоҳ билан инсонлар ўртасида ризқларнинг етишида воситачи бўлиб трлса, ҳақиқатда, у мазкур сифатдан бир улушга эришибди. Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар:

«Нафсини поклаш ниятида Аллоҳнинг буюрганини берадиган омонатдор хазинабон садақа қилувчиларнинг биридир».

Бандаларнинг қўллари Аллоҳ таолонинг хазиналаридир. Бас, кимки қўлини бадан ризтўтари учун, тилини эса қалб ризтртари учун хазина қилса, мазкур сифат савобидан барча олган энг улуғ кишидир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан