loader
Foto

19. Ал-Фаттоҳ

У шундай Зотки, Унинг инояти ила барча берк нарсалар очилади ва У тралган ҳидоят сабабидан ҳамма мушкуллар кашф бўлади. Шу сабаб гоҳида мамлакатларни душманлари қўлидан чиқариб, пайғамбарларига фатҳ қилиб беради ва айтади:«(Эй Муҳаммад!) Биз Сизга аниц фатҳ (ғалаба) бахш этдик» («Фатҳ» сурси, 1-оят).

Баъзида эса авлиёларининг қалбидан ҳижоб — пардани кўтариб, уларга осмоннинг малакутини, улуғлик — кибриёсининг жамолини очади ва айтади:

Аллоҳ одамлар учун раҳматини очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларига) юборувчи бўлмас. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли зот)дир. («Фотир» сураси, 2-оят).

Кимники қўлида ғайб ва ризқ калитлари бўлса, Фаттоҳ бўлмотда лойиқ зотдир, албатта.

Танбиҳ. Банда Фаттоҳ исмидан насиба олмоқ учун тили билан илоҳий мушкулотни ечишга, маърифати воситасида халқнинг қийинроқ диний ва дунёвий ишларини осонлаштиришга тиришиши лозимдир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан