Бу исмнинг луғавий маъноси равшандир. Комил маъноси эса ҳар бир нарсанинг зоҳир ва ботинидаги нозикдаҳиқ жиҳатларини, аввалу охир моҳиятини, оқибатини ва аслини иҳота қилмотў дир. Бу маъно мумкин қадар энг тўлиқ равшанлик ва мукаммал кашфга нисбатан қўлланган бўлиб, унданда зоҳирроқ кашф ва мушоҳада тасаввур қилинмас. Шунингдек, бундай илм-маълумотдан истифода этилган эмас, аксинча барча маълумот ундан истифода қилинади.
Танбиҳ. Ал-Алийм васфидан банданинг оладиган насибаси махфий бўлмаса-да, унинг билими, Аллоҳ таолонинг наздида, учта хусусияти ила ажралиб туради.
Биринчидан, Аллоҳ таолонинг илми-маълумоти кўпдир. Зеро, банданинг маълумоти ҳар қанча кўп бўлсада, чегараланган, камдир. Шу боис ниҳоясиз маълумотга қандай ҳам муносиб бўлсин?
Иккинчидан, банданинг кашфиёти ҳар қанча равшан бўлса ҳам, сўнгсиз даражага етолмас, балки унинг нарсаларни мушоқада этиши уларни бир оша парда ортидан кўраётгандек бўлур. Кашф даражаларидаги тафовутни ҳеч инкор қила кўрма! Албатта, ботиний басират зоҳирий басират каби эмас. Тонг ғира-ширасида равшанлашган нарса билан кундуз чоғи аниқ-тиниқ бўлган маълумот ўртасида фарқ бор.
Учинчидан, аниқки, Аллоҳ таолонинг илми ашёлардан истифода этилган эмас, балки нарсалар ундан истифода қилиб олинган. Банданинг ашёни билиши эса нарсаларга тааллутрти бўлиб, улар билангина ҳосил бўлади.
Агар сенда буни фарьраш равшанлашмаётган бўлса, шоҳмотни ўрганаётган шогирднинг ил-мига уни кашф қилган кишининг илмини қиёсла. Албатта, бу кашфиётчи шоҳмотнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлиб, шоҳмотнинг борлиги шогирднинг илмига сабабдир. Кашфиётчининг илми шоҳмотдан олдин ва шогирднинг илми ундан кейиндир. Шунга ўхшаш, Аллоҳ таолонинг ашёларни билиши улардан олдин ва уларнинг вужуди учун сабаб бўлиб, бизнинг илмимиз эса бунинг тескарисидир.
Банданинг шарафли бўлиши Аллоҳ таолонинг сифатларидан бўлмиш илм сабаблидир. Лекин энг шарафли илм маълумоти шарофатлироқ бўлган илмдир. Маълумотларнинг энг шарафлиси — бу Аллоҳ таолодир. Шу боис Аллоҳ таолонинг маърифати маърифатларнинг энг афзалидир, балки бошқа ашёларнинг маърифати ҳам улар учун шарафдир, чунки бу Аллоҳ таоло ижодининг маърифатидир. Ехуд бу бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи бир маърифатдир. Бошқача айтганда, бу илм Аллоҳнинг маърифатига етишиш ва Аллоҳга яфшлашишни осонлаштирувчи ишдир, воситадир.
Бундан ташқари бўлган ҳар қандай маърифатда кўп шараф йўқдир.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан