loader
Foto

23 - 24. Ал-Ҳофиз, ар-Рофиъ

У кофирларни бахтсиз қилиб, мартабасини туширадиган ва мўъминларни бахтли этиб, даражаларини кўтарадиган Зотдир. У дўстларини ўзига яқинлаштириш билан мартабасини кўтарар ва душманларини узоқлаштириш билан туширар.  Кимнинг мушоҳадаси ҳис ва хаёл билан билинадиган нарсалардан, иродаси шаҳват чиркинликларидан баланд бўлса, дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уни муқарраб фаришталар уфқига кўтарибди. Аксинча, кимнинг мушоҳадаси моддий дунёга, ҳиммати эса ҳайвоний шаҳватларга ўралашиб қолса, батаҳқиқ, уни асфала софилинга туширибди. Буни фақат Аллоҳ таоло қилур. Шу боисдан Угина Хофиз ва Рофиъдур.

Танбиҳ. Бу сифатлардан банданинг насибаси ҳагрш улуғлаб, ботилни пасайтирмоедир. Бу эса ҳақни юзага чиқарувчига ёрдам бериш ва ботил ишни қилувчини қайтариш билан бўлади. Шу жиҳатдан, банда Аллоҳнинг душманларини пасайтириш учун душман тутади ва Аллоҳнинг дўстларини улуғлаш учун дўст тутади. Шунинг учун Ҳақ таоло баъзи дўстларига бундай хитоб қилгандир:

Яъни: «Тарки дунё қилиб, аслида, роҳат қилдинг, аммо мени зикр этиб ҳақиқатда мен билан шарафландинг. Мен учун бировни дўст тутдингми ва мен учун бировни душман тутдингми?» (Ҳадиси қудсий).

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан