loader
Foto

Ал-Ҳасан ибн Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу

Ҳасан ибн Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу, Абу Муҳаммад, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набираси, нури дийдаси, ўз сўзлари бўйича, сўнгги халифа.

Имрон ибн Сулаймон деди: “Ҳасан ва Ҳусайн ахди жаннатларнинг исмларидур, араблар жоҳилиятда бундай исмларни қўйишмаган” (Ибн Саъд).

Ҳасан розияллоҳу анҳу ҳижратнинг учинчи йили рамазон ойининг қоқярмида дунёга келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ривоят қилган. У кишидан Оиша розияллоҳу анҳо ва бошқа бир қанча тобеинлар, жумладан: ўғли Ҳасан, Абул Ҳавро Рабийъа бин Санон, Шаъбий, Абу Воил ва Ибн Сийринлар ривоят қилишган.

Набий алайҳиссалоту вассаломга жуда ўхшаш эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари унга Ҳасан номини қўйдилар. Таваллудининг еттинчи куни ақиқа қўйини сўйганлар. Сочларини олдилар ва унинг вазнича кумуш садақа қилишни буюрдилар. Ва у зот аҳли кисо (пайғамбар алайҳиссалом, Али, Фотима, Ҳасан, Ҳусайн розияллоҳу анҳум ажмаин)нинг бешинчиси.

Абу Аҳмад ал-Аскарий деди: “Бундай исмни жоҳилиятда билишмаган”.

Ал-Муфаззал (араб тилшуноси, 794 ёки 784 йилда вафот этган. Куфа, Ироқ) деди: “Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссалоту вассаллам ўз фарзандларини номласинлар деб Ҳасан ва Ҳусайн исмларини парда остига яширган эди”.

Бухорий Анасдан ривоят қилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳеч ким Ҳасанчалик ўхшамас эди”.

Икки Шайх Бародан ривоят қилади: “Мен Ҳасан ибн Алини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз бўйинларида кўтариб олиб: “Эй бор Худоё, буни мен яхши кўраман, Сен ҳам уни яҳши кўргин!” деганларини кўрдим”.

Бухорий Аби Бакрадан ривоят қилади: “Пайғамбар алайҳис-салоту вассаломни минбарда туриб, бир одамларга, бир ёнларидаги Ҳасанга қараб: “Менинг бу болам саййиддур ва Аллоҳ у билан мусулмонлардан икки жамоа ўртасини ислоҳ қилса ажаб эмас!” - деганларини эшитганман”.

Бухорий Ибн Умардан ривоят қилади: “Пайғамбар алай-ҳиссалоту вассалом дедилар: “У иккиси (Ҳасан-Ҳусайн) дунёдаги икки райҳонимдур”.

Термизий ва Ҳоким Абу Саид Худрийдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳасан ва Ҳусайн жаннат йигитларининг сардорларидур”.

Термизий Усома ибн Зайддан ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз тиззаларига Ҳасан ва Ҳусайнни ўтказиб олиб, булар менинг ўғилларим ва қизимнинг ўғиллари, эй бори Худоё, мен буларни яхши кўраман, Сен ҳам яхши кўргин, уларни ва уларни яхши кўрганларни ҳам яхши кўр”, деганларини эшитдим”.

Ибн Саъд Абдуллоҳ ибн Зубайрдан ривоят қилади: “Набийга соллаллоҳу алайҳи васаллам оила аъзоларидан энг ўхшаши ва суюклиги Ҳасан ибн Али эди. Расулуллоҳ сажда ҳолатларида у келиб бўйинларига ёки орқаларига минганда ўзи тушмагунча туширмай турганларини кўрдим. Шунингдек, рукуъда, у ёғидан, бу ёғига ўтсин деб оёқларини очаётганларини кўрган эдим”.

Ибн Саъд Абу Салама бин Абдурраҳмондан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ибн Алига тилларини чиқарар, болакай тилнинг қизиллигини кўриб, мириқиб кулар эди”.

Ҳоким Зуҳайр ибн Арқамдан ривоят қилади: “Ҳасан ибн Али хутба айтмоқчи эдилар, шу пайт Аздишануа қабиласидан бир одам туриб, гувохдик бераманки, Набий алайҳиссалоту вассалом уни тиззаларига қўйиб: “Ким мени суйса, уни суйсин, борлар йўқларга етказсин”, дегандилар. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурматлари бўлмаганда буни мен ҳеч кимга айтмаган бўлур эдим”, дедилар”.

Ҳасан розияллоҳу анҳунинг хислатлари кўп эди. Саййид, ҳалим (мулойим), оғир-босиқ, вазмин, сертавозе, сахий, фитналарни ва уруш-жанжални ёмон кўрадиган, кўп марта уйланган, бир кишинингўзига юз минглаб пул бериб юбораверадиган инсон эди.

Ҳоким Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрдан ривоят қилади: Ҳасан 25 мартта пиёда ҳаж қилган, зотли, тоза уловлар эса ёнларида етаклаб кетилаверар эди”.

Ибн Саъд Умайр ибн Исҳоқдан ривоят қилади: “Мен гапини эшитган одамларнинг ичида тўхтамай гапираверишини яхши кўрадиганим Ҳасан ибн Али эди. Мен уни оғзига ёмон сўз олганини фақат бир маротаба эшитганман. Буни Ҳасан ва Амр ибн Усмон ўртасида ер туфайли бўлган жанжалда эшитганман. Ҳасаннинг таклифига Амр рози бўлмагач, у шундай деган эди: “Бизда унга берадиган бурун ишқалашдан бошқа нарсамиз йўқ”. Ундан эшитганим - энг ёмон сўз мана шу бўлган”.

Ибн Саъд Умайр ибн Исҳоқдан ривоят қилади: “Марвон бизга амир эди. У ҳар жума минбардан туриб Алини сўкар эди. Ҳасан эса буни эшитса ҳам ҳеч жавоб қайтармас эди. Кейин Ҳасанга бир кишидан айттириб юборади: “Вабиалиййин, вабиалиййин, вабиалиййин, вабика, вабика” (Алига ва сенга қасамки), сени урғочи хачирдан фарқинг йўқ экан. Унга “отанг ким” десалар, у бўлса“онам бия” дейди”. Шунда Ҳасан деди: “Унга бориб айт, Аллоҳ ҳаққи, мен уни сўкиб гуноҳини камайтмайман, у билан Аллоҳнинг ҳузурида учрашамиз. Агар унинг сўзи тўғри бўлса, Аллохдан мукофотини олади, ёлғон бўлса Аллоҳ Ўзи жазосини беради”.

Ибн Саъд Зурайқ ибн Саввордан ривоят қилади: “Ҳасан ва Марвон ўртасида сўз ўтган эди. Бир маҳал Марвон келиб Ҳасанни ҳақорат қила бошлади. Ҳасан эса жим тураверди. Шу пайт Марвон ўнг қўли билан бурнини қоқди. Шунда Ҳасан деди:

- Эҳ сени! Шу вақтгача юз учун ўнг қўл, фарж учун чап қўл эканлигини билмайсанми? Эҳ, суф сенга!

Марвон эса ломмим деёлмади”.

Ибн Саъд Али ибн Зайд ибн Жадъондан ривоят қилади: “Ҳасан Аллоҳ йўлида ўз молидан икки марта эҳсон қилди ва ўз бойлигини Аллоҳ билан уч марта бўлишди, кавуши иккита бўлса биттасини, маҳсиси иккита бўлса унинг ҳам биттасини бериб юборар эди”. Ибн Саъд Жаъфар ибн Муҳаммаддан (Жаъфари Содиқ), у эса отасидан ривоят қилади: “Ҳасан хотин олиб, қўяверар ва ҳатто мен бу иш қабилаларнинг ичида бизга адоват туғдирмаса эди, деб қўрқардим”.

Ибн Асокир Жувайрия бин Асмодан ривоят қилади: “Ҳасаннинг жанозасида Марвон йиғлади. Буни кўрган Ҳусайн:

- Қўлингдан келгунча унга озор бергандинг, энди эса йиғламокдамисан? - деди.

Шунда Марвон:

- Менинг қилиқларимга ҳов анави ҳам бардош бера олмаган бўлур эди, - деб тоққа ишора қилди”.

Мубаррад деди: “Ҳасан ибн Алига дедилар: “Абу Зарр менга фақирлик бойликдан, касаллик соғликдан яхшироқ деяпти”, дедилар. “Абу Заррга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Менинг эса сўзим шуки, кимики Аллоҳ унга яхшиликни раво кўришига ишонса, Аллоҳ у учун танлагандан бошқа нарсани истамайди. Қазога ризолик чегараси мана шудир”, деди Ҳасан” (Ибн Асокир ривояти).

Ҳасан розияллоҳу анҳу отасининг қатлидан сўнг куфаликлар берган байъат билан олти ою, бир неча кун халифа бўлиб турди. Сўнг Муовия унга қарши қўшин тортди, ҳукми Аллоҳга ҳавола. Ҳасан қуйидаги шартлар асосида ўзининг истеъфога чиқишини билдириб, элчи юборади. Муовиядан кейин халифа бўлиш, Мадина аҳли, Ҳижоз ва ирокдикларнинг ҳеч биридан отаси Алининг вақтида бўлган ишлар учун ўч олмаслик ва унинг қарзларини тўлаб юборишлик.

Муовия бу шартларга рози бўлди ва тарафлар сулҳга келдилар. Шу билан Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг “Аллоҳ бу орқали икки мусулмон жамоанинг ўртасини ислоҳ қилади”, деган сўзларидаги мўъжиза зоҳир бўлди. Ва у халифаликдан воз кечади.

Балқийний (фақиҳ, 1403 йилда вафот этган Қоҳира, Миср): “Ул зотни энг олий лавозим бўлмиш - халифаликдан воз кечишлари, лавозимлардан воз кечишнинг жоизлигига далолат қилади”, дейди”.

Бу воз кечиш 41(41-42) йили рабиул аввал ойида содир бўлди. Рабиул охир ва жумодул аввал ойида деганлар ҳам бор. Дўстлари унга: “Эй мўминларга ор бўлди”, десалар, ул зот уларга: “Ор Нордан (дўзахдан) яхширокдир”, деб жавоб берардилар.

Бир киши унга деди: “Салом сенга эй мўминларни хор қилган! Ул зот: “Мен мўминларни хор қилганим йўқ, балки тахт деб сизнинг қонингизни тўкмоқни хохдамадим”, дедилар. Кейин Ҳасан Куфадан Мадинага кўчиб ўтиб, у ерда яшадилар”.

Ҳоким Жубайр ибн Нафирдан ривоят қилади: “Мен Ҳасанга дедим: “Одамларнинг айтишича сен халифа бўлишни истаркансан”. У: “Арабларнинг тизгини мени қўлимда эди, ким билан уруш қилсам урушиб, ким билан яраш қилсам ярашар эдилар. Мен Аллоҳнинг ризоси учун ва Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом уммати қонини сақлаш учун бу (тизгин)ни тарк этдим”.

Ҳасан розияллоҳу анҳу Мадинада заҳарлаб ўлдирилди. Шундай қилиб, 49 йили Ҳасан вафот этди. Баъзилар 50 (670) йили рабиул аввалнинг бешинчисида, баъзилар 51 йилда деганлар.

Укаси (Ҳусайн)нинг ким сув берганини айтинг, деб қаттиқ қистовига қарамай уни кимлигини айтмадилар ва дедилар: “Қотил мен гумон қилган одам бўлса, ўч олишда Аллоҳга етадигани йўқ. Бўлмаса, мени деб у бегуноҳўлдирилмасин”.

Ибн Саъд Имрон ибн Абдуллоҳ ибн Толҳадан ривоят қилади: “Ҳасан тушида ўзини икки кўзи ўртасига “қул ҳувуллоҳу аҳад” деб ёзилган ҳолда кўрибди. Ахди байтлари хурсанд бўлиб буни Саид ибн Мусаййибга етказишибди.

- Айтгани рост бўлса, ажалига оз қолибди, - дебди у.

Шундан кейин кўп ўтмай оламдан ўтади”.

БайҳақийваИбнАсокирАбулМунзирҲишомибнМуҳаммаддан, у киши отасидан ривоят қилади: “Ҳасан ибн Али рўзғорда қийналиб қолдилар. Йилига юз минг нафақа олар эдилар. Муовия бир йили уни бермади. Шунда аҳволлари жуда танглашди ва дедилар: “Мен ўзимни Муовияга эслатай, қоғоз-қалам олиб келинг!” Кейинроқ дедилар: “Мен бундан воз кечдим. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. “Қандай аҳволлар, эй Ҳасан?” - дедилар. “Яхши, буважон”, дедим. Сўнг эса нафақанинг кечикаётгани тўғрисида у кишига шикоят этдим. “Сен ҳали ўзинг каби бир махлуққа шуни айтиб, хат ёзмоқчи бўлдингми?” - дедилар. “Ҳа, қандай қилай, ё Расулуллоҳ?” -дедим. Шундай деб айт: “Оллоҳуммаҳзиф фи қалби ражоак, вақтў ражои амман сивок, ҳатто ла аржу аҳадан ғайрак. Оллоҳумма вамо зауфат анҳу куввати, ва қассара анҳуамали, валам тантаҳи илайҳи рағбати ва лам таблуғҳу масъалати, валам яжурра ала лисони миммо аътойта аҳадан минал аввалина вал охирина минал яқийни фахуссани биҳи ё раббал оламин!” (Маъноси: “Аллоҳим, қалбимга Сендангина умид қилмоқни солиб, ўзгалардан умидимни уз, токи Сендан бошқа умидворим бўлмасин. Аллоҳим, қувватим етмаган, амалим камлик қилган, хоҳишимга кирмаган, мен сўраб етолмаган, тилимга келмаган яқин (комил имон) билан мени хослагин”. Аллоҳҳаққи, мен бу дуони қунт билан бир ҳафта қайтарганим заҳоти Муовиядан менга бир ярим миллион пул келиб тушди. Кейин мен, Ўзини эслаганларни унутмайдиган ва Ўзидан сўровчини қайтармайдиган Аллоҳга ҳамд бўлсин, деб дуо қилдим. Тушимда яна Расулуллоҳни кўрдим. У киши: “Эй Ҳасан, қандайсан?” - дедилар. “Яхши, ё Расулуллоҳ”, дедим. Ва бўлган воқеани айтиб бердим. Дедилар: “Мана шундай болажоним! Махлуқдан тама қилмай, Аллохдан умид қилса шундоқ бўлади”.

“Ат-Таюрийёт”да куфаликлар қориси Салим ибн Ийсодан ривоят қилади: “Ҳасан ўлими яқинлашганда жазавага туша бошлади. Ҳусайн унга: “Эй акажон, бу нима жазава? Ахир сиз бобонгиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва отангиз Али, оналарингиз Хадижа ва Фотима, тоғаларингиз Қосим ва Тоҳир, амакиларингиз Ҳамза ва Жаъфар олдиларига борасиз”, деганларида, Ҳасан: “Эй укажон, менҳозир Аллоҳнинг шундоқ бир ишига дуч келиб турибманки, бунга ўхшашига дуч келмаганман ва шундоқ махлуқларни кўряпманки, уларга ўхшашини бурун ҳеч кўрмаганман”, дедилар”.

Ибн Абдулбар (фақиҳ, муҳаддис, 1071 йилда вафот этган. Шотиба, Испания) деди: “Бир неча ривоятларга келганки, Ҳасан ўлими олдидан Ҳусайнга шундай деган: “Эй ука, отанг ҳақиқатда халифаликка ҳаракат қилган эди. Аллоҳунга насиб этмаган экан, Абу Бакр халифа бўлди. Ундан кейин ҳам ҳаракат қилди. Бу гал эса Умарга насиб этди. Шўро кенгашида унинг юзидан ўтмайдилар еб ишонган эди. Бироқ бу гал ундан ўтиб, Усмонга насиб қилди. осмон ўлдирилгач эса Алига байъат берилди. Кейин ўртада низо чикди, ҳатто қўлга қилич ҳам олдилар. Лекин уни (халифаликни) оз қўлига ололмади. Аллоҳ ҳаққи, менинг фикримча, биздан ҳам пайғамбар, ҳам халифа бўлмайди. Шундоқ экан, мен аниқ биламан, куфалик калтафаҳмлар сени халифа қилмай, чиқариб оборадилар.

Оишадан менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларидан жой беришни сўраганман. У рози бўлган. Мен ўлгач, ундан шуни талаб қил. Ўйлашимча, анавилар бунга албатта қарши бўлишади. Агар шундай қилишса, уларга ялинма”.

Ҳасаннинг вафотидан сўнг, Ҳусайн мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан сўради. У киши бош устига деб розилик билдирдилар. Аммо Марвон бунга қаршилик қилди. Шунда Ҳусайн ва унинг тарафдорлари унга қарши жанг қилмоқчи бўлишганда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу уларни қайтаради. Кейин волидалари Фотима розияллоҳу анҳо ёнига, Бақеъ қабристонига кўйилдилар.

Жалолиддин Суютийнинг

"Тарих ал-хулафо" китобидан