loader
Foto

27. Ас-Самиъ

У ҳар қандай масмуъ-товушни нақадар махфий бўлсада, эшитадиган Зотдир. Ҳатто қоронғу кечада қора тош устидаги қоп-қора чумолининг ҳаракатини ҳам сезур. Ҳамд айтувчилар ҳамдини эшитиб, уларни мукофотлаб, дуо қилувчилар дуосин эшитиб ижобат этур.

Ҳар бир ишни ҳеч бир аъзосиз қилганидек, тилсиз сўзлаганидек, қулоқ ва ҳар қандай эшитиш аъзоларисиз эшитади. Унинг эшитиши ҳадас — пайдо бўлишдан (яъни ҳарф ва товушнинг пайдо бўлиши, сўзнинг эшитилиши каби инсонлардаги ҳолатлардан) пок — муназзаҳдир.

Эшитишни товушлар пайдо бўлгандаги ўзгаришдан пок — муназзаҳ десанг ва Аллоҳ таолони қулоқ ёки бирор мослама ёхуд бирор сабаб воситасидаги эшитмоқдан муқаддас билсанг, шунда Аллоҳ таолонинг ҳақида эшитиш сифати эшитилувчи нарсаларнинг камолотини очиб берадиган бир сифат эканлигини биласан. Бу хусусга диққат билан назар солмаган киши заруратан ташбиҳнинг ўзига тушиб қолади (яъни Аллоҳнинг эшитишини махлуьртарнинг эшитишига ўхшатади). Шунинг учун ташбиҳдан саьутан ва бу мавзуда диққат билан назар сол.

Танбиҳ. Эшитиш сезги бўлгани боис ас-Самиъ сифатидан банданинг насибаси бўлса-да, бу жуда оз, қисқадир. Чунки у барча эшитиладиган нарсаларни идрок қила олмайди, балки товуш, овозларга яҳшроғинигина идрок этади. Кейин унинг идроки ҳожатига яраша ва касалланиши мумкин бўлган бир асбоб (қулоқ) воситасида бўлади. Агар товуш яширин бўлса, идроки чекланади, агар узоқ бўлса, идрок этолмайди. Агар овоз баланд бўлса, гоҳида эшитиш ботил бўлади ва бутунлай йўқ бўлади.

Банданинг мазкур сифатдан оладиган диний насабаси эса иккита, холос:

Биринчиси, батаҳқиқ, Аллоҳнинг Самиъ эканлигини билсин ва тилини ёмон сўзлардан сақласин.

Иккинчиси, билсинки, эшитиш қуввати банда учун фақатгина Аллоҳ таолонинг каломини ва нозил қилган китоби - Қуръонни эшитиш учунгина яратилган. Демак, шу неъмат билан Аллоҳнинг йўлига ҳидоятни изласин ва эшитиш қувватини фатрт шунга ишлатсин.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан