loader
Foto

33. Ал-Ҳалийм

У Зот осийлар маъсиятини мушоҳада этиб, буйруғига хилоф ишлар бўлаётганини кўрса-да, интитрм олишга қодир бўла туриб ғазабланиб шошилмайди. Аллоҳ таоло бу хусусда бундай марҳамат қилган:

Агар Аллоҳ одамларни улар қилган гуноҳлари билан жазоласа эди, (Ер) устида бирор жониворни қўймаган бўлур эдик. Лекин У уларни (жазолашни) белгиланган муддатгача (Қиёмат кунигача) кечиктирур. Бас, ўша муддат келгач эса (огоҳ бўлингизки), албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчи зотдир («Фотир» сураси, 45-оят).

Танбиҳ. Ҳалийм васфидан банданинг оладиган насибаси очиқ-ойдиндир. Ҳалимлик банда-ларнинг гўзал хислатлардан бўлиб, узун шарҳдан беҳожатдир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан