loader
Foto

34. Ал-Азийм

Азиймлик икки қисмга бўлинади:

1. Кўз илғайдиган азийм, яъни кўзда жой олади.

2. Еру осмон каби барча тарафини қамраб олиш тасаввур қилинмайдиган азийм — катта нарсалар.

Фил ва тоғ мақобатли бўлсалар-да, икки кўз уларни қамраб олади. Демак, улар ўзидан кичик жуссаларга нисбатан катта экан, холос. Еру осмоннинг чор тарафини кўз қамраб олиши эса тасаввур қилинмайди. Демак, булар кўз илғай-диганлар орасида мутлақ азийм — каттадир.

Билгилки, кўз илғайдиган нарсаларда ҳам тафовут бўлиб, атрт баъзиларининг моҳиятини қамраб олади, айримларига эса ожизлик қилади.

Атўл ожиз қоладиган нарсалар иккига бўлина-ди:

1. Кўп нарсалардан ақллар ожиз қолса-да, баъзи афтлар идрок эта биладиган нарсалар.

2. Барча афт эгалари ҳам ҳақиқий моҳиятига ета олмайдиган ишлар.

Ана шу охирги сифатдаги азийм мутлақ азиймдирки, барча ақлларнинг ҳудудидан ўтиб кетгандир, унинг моҳиятини қамраб олиш тасаввур ҳам этилмайди. Бу Зот Аллоҳ таолодир.

Танбиҳ. Бандалардан азийм сифатлилари пайғамбарлар ва олимлардир. Агар бир ағўпли киши уларнинг сифатларидан бирор нарсани билганида, ҳайбатдан кўкси тўлиб, қалбида бирор бўш жой қилмасди. Демак, пайғамбар ўз уммати ҳақида азиймдир, шайх эса муриди қаэдида, устоз эса шогирди ҳақида азиймдир. Чунки уларнинг сифатлари моҳиятини ғрмраб олишдан буларнинг аьрш ожиздир. Агар устозга шогирди баробар бўлса ёки ўтиб кетса, барибир, унга нисбатан азийм бўлмайди.

Ҳар қандай улуғлик (азамат) Аллоҳдан ўзга билан бўлса, у ноқисдир, мутлақо азийм эмас. Чунки у Аллоҳ таолонинг азаматидан бошка нарсага нисбатан зоҳир бўлмоқда.

Аллоҳ эса мутлақ Азиймдир, бирор нарсага нисбат ва изофа этишга эҳтиёж йўли йўқ.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан